Рақобат қўмитаси ҳузуридаги Рақобат сиёсати ва истеъмолчилар ҳуқуқлари тадқиқотлари маркази…

Ўзбекистон Республикаси Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси ҳузуридаги Рақобат сиёсати ва истеъмолчилар ҳуқуқлари тадқиқотлари маркази ҳамда Франциянинг Тулуза Иқтисодиёт мактаби ўртасида икки томонлама муҳим учрашув бўлиб ўтди. Учрашув давомида томонлар ўз ташкилотлари фаолияти, эришилган илмий натижалар ва келгуси йил учун устувор лойиҳалар ҳақида фикр алмашдилар. Ҳамкорликни кучайтириш мақсадида, иқтисодиёт ва рақобат соҳасида…

Сув хўжалигидаги долзарб масалалар муҳокама қилинди

Президент Шавкат Мирзиёевга 15 декабрь куни сув хўжалигида энергия самарадорлигини ошириш, илмий салоҳиятни ривожлантириш ва халқаро ҳамкорликни мустаҳкамлаш ишлари юзасидан ахборот берилди. Аввало, эскирган ва энергия сарфи юқори насос агрегатларини замонавий, энергия тежамкорларига алмаштириш бўйича режалар кўриб чиқилди. Масалан, Қорақалпоғистон Республикасида 274 та насос станцияси мавжуд бўлиб, улар орқали 185 минг гектардан ортиқ ер майдонлари…

“AJR QORA-SEDANA” БИОЛОГИК ФАОЛ ҚЎШИМЧАСИ РЕКЛАМАСИДА ҚОНУНБУЗИЛИШ ҲОЛАТЛАРИ ЮЗАСИДАН ТЕГИШЛИ ЧОРА КЎРИЛДИ

“AJR QORA-SEDANA” БИОЛОГИК ФАОЛ ҚЎШИМЧАСИ РЕКЛАМАСИДА ҚОНУНБУЗИЛИШ ҲОЛАТЛАРИ ЮЗАСИДАН ТЕГИШЛИ ЧОРА КЎРИЛДИ Ижтимоий тармоқларда “AJR QORA-SEDANA” биологик фаол қўшимчасининг реклама қилинган видеолари ва постларида маҳсулотнинг турли касалликларга қарши кенг таъсир доирасига эга эканлиги ҳақидаги асосланмаган даъволар тарқатилгани аниқланди. Хусусан, маҳсулот ошқозон касалликларини даволаши, қандли диабет, инсульт ва инфаркт хавфини камайтириши, нафас йўллари касалликлари, йўтал ва…

SCIENCE AND INNOVATION AWARDS – 2025 ЙИЛНИНГ ЭНГ ЯХШИ ИЛМИЙ ТАДҚИҚОТ ИНСТИТУТЛАРИ ТОП-10 ТАЛИГИ ЭЪЛОН ҚИЛИНДИ!

Мамлакат илмий ҳамжамияти учун нуфузли анъаналардан бирига айланган “Science and Innovation Awards – 2025” доирасида “Йилнинг энг яхши илмий тадқиқот институти” номинацияси бўйича ТОП-10 талик эълон қилинди. Ушбу рўйхатдан Рақобат қўмитаси ҳузуридаги Рақобат сиёсати ва истеъмолчилар ҳуқуқлари тадқиқотлари маркази ҳам ўрин эгаллади. Бу — марказнинг олиб борган илмий изланишлари ва амалий натижалари юқори баҳоланганидан далолатдир.…

МАНИПУЛЯЦИЯ ҲАРАКАТЛАРИНИ СОДИР ЭТГАНЛИГИ УЧУН “CHUST BARAKA YOG‘ MOY” МЧЖга НИСБАТАН ТЕГИШЛИ ТАЪСИР ЧОРАСИ ҚЎЛЛАНИЛДИ

Рақобат қўмитаси томонидан юқори ликвидли ва (ёки) монопол турдаги маҳсулотларни биржа савдолари орқали сотувчи кластерлар томонидан ушбу турдаги маҳсулотларни биржа савдоларига қўйилиши ва биржа савдоларида нархларни сунъий ошишининг олдини олиш бўйича назорат ўрнатилиб, кунлик ва ойлик мониторинг кузатувлари олиб борилмоқда. Қўмитанинг Наманган вилояти ҳудудий бошқармаси томонидан ўтказилган мониторинглар натижасида “CHUST BARAKA YOG‘ MOY” МЧЖ томонидан…

BYD UZBEKISTAN мурожаати асосида “GASGO OIL” МЧЖ ҚКга НИСБАТАН МОЛИЯВИЙ ЖАРИМА ҚЎЛЛАНИЛДИ

BYD UZBEKISTAN мурожаати асосида “GASGO OIL” МЧЖ ҚКга НИСБАТАН МОЛИЯВИЙ ЖАРИМА ҚЎЛЛАНИЛДИ Рақобат қўмитасига “BYD UZBEKISTAN FACTORY” МЧЖ ҚК мурожаат қилиб, “GASGO OIL” МЧЖ ҚК томонидан инсофсиз рақобат ва нотўғри рекламага йўл қўйилганлигини маълум қилган. Мазкур мурожаатда, “GASGO OIL” МЧЖ ҚК ўзининг ижтимоий тармоқлардаги расмий саҳифаларида жойлаштирган реклама роликларида “BYD” брендига нисбатан ахлоқсиз муносабатда бўлганлиги…

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Тинчлик ва ишонч халқаро форумидаги нутқи

Ҳурматли делегациялар раҳбарлари! Туркманистон Президенти, ҳурматли Сердар Гурбангулиевич Бердимуҳамедовга ва Туркман халқининг миллий етакчиси, Туркманистон Халқ Маслаҳати Раиси, қадрли биродарим, ҳурматли Гурбангули Мяликгулиевич Бердимуҳамедовга самимий қабул ва бугунги форумни юксак даражада ташкил этгани учун чуқур миннатдорлик изҳор этаман. Туркманистон раҳбариятини ва бутун қардош туркман халқини миллий байрам – Доимий бетарафлик эълон қилинганининг 30 йиллиги билан…

ИҚТИСОДИЙ КОНЦЕНТРАЦИЯ БИТИМИГА РОЗИЛИК БЕРИЛДИ

ИҚТИСОДИЙ КОНЦЕНТРАЦИЯ БИТИМИГА РОЗИЛИК БЕРИЛДИ Рақобат қўмитаси томонидан “RG Brands South” МЧЖ ХК томонидан “Southhub” МЧЖнинг 100 фоиз улушларини олиши бўйича аризаси кўриб чиқилди. 🔘“RG Brands South” МЧЖ ХК озиқ-овқат маҳсулотларини улгуржи савдоси фаолияти билан шуғулланувчи ташкилот; 🔘“Southhub” МЧЖ спиртсиз ичимликлар, минерал ва бошқа турдаги ичимликлар ишлаб чиқариш билан шуғулланувчи ташкилот ҳисобланади. Қўмитанинг Махсус комиссияси…

УМРА ТАДБИРИНИ ТАШКИЛ ЭТИШГА ОИД РЕКЛАМА ҚОНУНЧИЛИГИ БУЗИЛИШИ ЮЗАСИДАН ТЕГИШЛИ ЧОРАЛАР КЎРИЛДИ

Рақобат қўмитаси томонидан оммавий ахборот воситалари ва интернет тармоқларида жойлаштирилган материалларнинг “Реклама тўғрисида”ги Қонун талабларига мослиги юзасидан ўрганиш ва таҳлил ишлари олиб борилмоқда. Жумладан, туроператорлар томонидан “Умра” тадбирини ташкил этиш ва ўтказишга оид берилган рекламалар ўрганилди. Натижада, Навоий вилояти ҳудудий бошқармаси томонидан жами 2 та, яъни «PANORAMA TRAVEL» ва «SHAFFOF KICHIKSOY» МЧЖларнинг туроператорларига нисбатан лицензия…

Ўзбекистон ва Парагвай Президентлари Қўшма баёнот имзоладилар

Тошкентда бўлиб ўтган музокаралар якунида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Парагвай Республикаси Президенти Сантьяго Пенья Қўшма баёнотни имзоладилар. Шунингдек, етакчилар ҳузурида Ўзбекистоннинг ЖСТга қўшилиши доирасида бозорга кириш масалалари бўйича икки томонлама музокаралар якунлангани тўғрисидаги баённома ҳамда Ташқи ишлар вазирликлари ўртасидаги сиёсий маслаҳатлашув механизмини йўлга қўйиш тўғрисида ўзаро англашув меморандумини имзолаш маросими бўлиб ўтди.