Ўзбекистон Президенти Корея Республикаси Парламенти Спикерини қабул қилди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 17 декабрь куни Корея Республикаси ва Марказий Осиё давлатлари парламентлари раҳбарларининг учинчи учрашувида иштирок этиш учун мамлакатимизга келган Корея Республикаси Миллий Ассамблеяси Спикери У Вон Шик бошчилигидаги делегацияни қабул қилди. Учрашув аввалида олий мартабали меҳмон давлатимиз раҳбарига Корея Республикаси Президенти Ли Чжэ Мённинг самимий саломи ва энг эзгу тилакларини етказди.…

ҚЎМИТАДА ОЧИҚ ЭШИКЛАР КУНИ ЎТКАЗИЛДИ

“Коррупцияга қарши курашиш ойлиги” доирасида Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитасида очиқ эшиклар куни тадбири ўтказилди. Ушбу тадбир давлат органлари фаолиятида очиқлик ва шаффофликни таъминлаш борасидаги изчил сиёсатнинг навбатдаги амалий ифодаси бўлди. Тадбирда кенг жамоатчилик вакиллари, олий таълим муассасаси талабалари,ОАВ вакиллари, журналист ва блогерлар иштирок этишди. Қўмита мутахассислари томонидан Рақобат қўмитаси томонидан амалга…

Ноқонуний ўрнатилган реклама воситалари эгаларига тегишли чоралар кўрилди

Ноқонуний ўрнатилган реклама воситалари эгаларига тегишли чоралар кўрилди Рақобат қўмитаси Ўзбекистон Республикаси “Реклама тўғрисида”ги Қонунига биноан рекламанинг айланиши соҳасидаги ваколатли давлат органи сифатида қонунбузилиш ҳолатларини аниқлаб, уларга таъсир чоралари кўриб бормоқда. Ҳудудлар кесимида мисоллар: Сирдарё вилояти Ҳудудий бошқарма томонидан ташқи реклама ва ахборот объектлари (конструкцияларини) жойлаштирилиши бўйича олиб борилган мониторингларда “Drink tasty” МЧЖ ўзбошимчалик билан…

ИСТЕЪМОЛЧИЛАРНИНГ ЭНГ КЎП ЭЪТИРОЗЛАРИГА САБАБ БЎЛАЁТГАН НОДАВЛАТ ТАЪЛИМ ХИЗМАТЛАРИ РЎЙХАТИ ШАКЛЛАНТИРИЛДИ

ИСТЕЪМОЛЧИЛАРНИНГ ЭНГ КЎП ЭЪТИРОЗЛАРИГА САБАБ БЎЛАЁТГАН НОДАВЛАТ ТАЪЛИМ ХИЗМАТЛАРИ РЎЙХАТИ ШАКЛЛАНТИРИЛДИ Рақобат қўмитаси томонидан нодавлат таълим хизматлари соҳасида истеъмолчи мурожаатлари бўйича тизимли мониторинг ва таҳлил ишлари олиб борилмоқда. Аҳолидан келиб тушаётган эътирозлар доимий назоратга олиниб, мурожаатлар юзасидан ўрганишлар олиб борилмоқда. Таҳлиллар натижасига кўра, 2024–2025 йиллар давомида нодавлат таълим хизматлари бўйича 1 200 га яқин мурожаат…

Рақобат қўмитаси ҳузуридаги Рақобат сиёсати ва истеъмолчилар ҳуқуқлари тадқиқотлари маркази томонидан хўжалик юритувчи субъектлар ходимлари учун…

Рақобат қўмитаси ҳузуридаги Рақобат сиёсати ва истеъмолчилар ҳуқуқлари тадқиқотлари маркази томонидан хўжалик юритувчи субъектлар ходимлари учун монополияга қарши комплаенс ўқитиш бўйича икки кунлик ўқув курси ташкил етилди. Ўқув курси доирасида иштирокчиларга рақобат тўғрисидаги қонунчиликнинг мазмун-моҳияти, унинг иқтисодиётдаги аҳамияти ҳамда монополияга қарши тартибга солишнинг замонавий механизмлари юзасидан батафсил тушунчалар берилди. Ўқув машғулотлари Қўмита ҳамда соҳадаги етакчи…

Рақобат қўмитаси ва унинг ҳудудий бошқармаларига реклама, таълим, савдо, суғурта ва коммунал хизматлари бўйича фуқаролардан тушган мурожаатлар ижобий ечим топмоқда

Рақобат қўмитаси ва унинг ҳудудий бошқармаларига реклама, таълим, савдо, суғурта ва коммунал хизматлари бўйича фуқаролардан тушган мурожаатлар ижобий ечим топмоқда. Андижон вилояти Ҳудудий бошқармага Андижон туманида истиқомат қилувчи фуқаро Р.А. маиший чиқиндилар ўз вақтида олиб кетилмаётгани бўйича мурожаат қилди. Ўрганишлар натижасида фуқаро ва унинг кўчасидаги барча хонадонлардан чиқиндилар олиб кетилиши таъминланди ҳамда “BIO TEX EKO”…

9,2 млрд сўмдан ортиқ давлат харидларидаги қонунбузилишлар юзасидан тегишли чоралар кўрилди

Рақобат қўмитасининг ҳудудий органлари томонидан давлат харидлари соҳасида амалга оширилган мониторинг ва келиб тушган мурожаатларни ўрганишлар натижасида аниқланган қонунбузилиш ҳолатлари юзасидан тегишли таъсир чоралари кўриб келинмоқда. Хусусан: ✔️ Наманган вилояти мисолида – Ўзбекистон маҳаллалари уюшмасининг Наманган вилояти, Мингбулоқ тумани бўлимининг 1 та 376 млн сўмлик; ✔️ Қашқадарё вилояти мисолида – Ғузор туман ободонлаштириш бошқармасининг 1…

Расмий муносабат

Расмий муносабат Ижтимоий тармоқ орқали “Корзинка (Юнусобод)   савдо дўконидан акция бўйича қўзиқорин маҳсулотини харид қилгани, бироқ ушбу маҳсулот чегирма нархида сотилмагани маълум қилиниб, ушбу ҳолат бўйича тегишли чоралар кўриш  кераклиги” юзасидан танқидий материал қолдирилган. Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси мазкур мурожаат юзасидан қуйидагиларни маълум қилади. Олиб борилган ўрганишлар натижасида “ANGLESEV FOOD” МЧЖ…

Ҳ А М Д А Р Д Л И К

Ҳ А М Д А Р Д Л И К Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси Фарғона вилояти ҳудудий бошқармаси бошлиғи Холматов Азаматжон Абдупаттоевичнинг падари бузруквори Холматов Абдуфатто отанинг вафоти муносабати билан марҳумнинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур ҳамдардлик изҳор қилади.

Инсофсиз рақобат ҳолатлари юзасидан “Ahangaron Hygienic Pro” МЧЖга нисбатан тегишли таъсир чораси кўрилди

Инсофсиз рақобат ҳолатлари юзасидан “Ahangaron Hygienic Pro” МЧЖга нисбатан тегишли таъсир чораси кўрилди Рақобат қўмитасининг Тошкент вилояти ҳудудий бошқармасига хорижий корхона OOO “МАМА ЗНАЕТ” томонидан мурожаат қилинган. Унда жамиятга тегишли бўлган “МАМА ЗНАЕТ” товар белгисидан “AHANGARON HYGIENIC PRO” МЧЖ томонидан “МАМА ЛЮБИТ” кўринишида ишлатилгани баён этилган. Мазкур мурожаатни ўрганиш давомида, ушбу товар белгиларининг адаштириб юбориш…