Жаҳон Савдо Ташкилотида Ўзбекистонда рақобат сиёсати бўйича чуқур таркибий ислоҳотлар натижалари тақдим этилди

Женева, Швейцария – 2025 йил 4 ноябрь , Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси раиси ўринбосари Фаррух Карабаев Женева шаҳридаги Жаҳон савдо ташкилоти бош қароргоҳида бўлиб ўтаётган Ўзбекистоннинг Жаҳон Савдо Ташкилотига аъзо бўлиши бўйича Ишчи гуруҳнинг 11-йиғилиши доирасида ўтказилган “Ўзбекистоннинг иқтисодий ислоҳотлари – хусусий секторни ривожлантириш ва давлат ролини қайта кўриб чиқиш орқали…

Хоразм вилояти ҳудудий бошқармасига ўтган 2025 йилнинг 9 ойи давомида истеъмолчилардан жами 1 932 та мурожаатлар келиб тушган

#Кун_рақами Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси Хоразм вилояти ҳудудий бошқармасига ўтган 2025 йилнинг 9 ойи давомида истеъмолчилардан жами 1 932 та мурожаатлар келиб тушган. Амалга оширилган ишлар натижасида истеъмолчилар фойдасига 360 млн сўмдан ортиқ пул маблағлари қайта ҳисоб-китоб қилинган.

МАНИПУЛЯЦИЯ ҲАРАКАТЛАРИНИ СОДИР ЭТГАНЛИГИ УЧУН “RAVSHAN-BOSIT HAMJIHAT SERVIS” МЧЖга НИСБАТАН ТЕГИШЛИ ТАЪСИР ЧОРАСИ ҚЎЛЛАНИЛДИ

МАНИПУЛЯЦИЯ ҲАРАКАТЛАРИНИ СОДИР ЭТГАНЛИГИ УЧУН “RAVSHAN-BOSIT HAMJIHAT SERVIS” МЧЖга НИСБАТАН ТЕГИШЛИ ТАЪСИР ЧОРАСИ ҚЎЛЛАНИЛДИ Рақобат қўмитаси томонидан юқори ликвидли ва (ёки) монопол турдаги маҳсулотларни биржа савдолари орқали сотувчи кластерлар томонидан ушбу турдаги маҳсулотларни биржа савдоларига қўйилиши ва биржа савдоларида нархларни сунъий ошишининг олдини олиш бўйича назорат ўрнатилиб, кунлик ва ойлик мониторинг кузатувлари олиб борилмоқда. Қўмитанинг…

Рақобат қўмитаси огоҳлантиради!

Рақобат қўмитаси огоҳлантиради! Ўзбекистон Республикаси Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси истеъмолчилар ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича ўз ваколатлари доирасида ўрганишлар олиб бормоқда. Сўнгги пайтларда истеъмолчилардан номаълум шахслар томонидан “Uzum nasiya” номидан қўнғироқлар қилингани ҳақида кўплаб мурожаатлар келиб тушмоқда. Хусусан, «фирибгарлар» ****21242 рақамидан қўнғироқ қилиб, “Сиз акцияда маиший техника ютиб олдингиз, ютуқни…