Ўзбекистон ва Россия Президентлари телефон орқали икки томонлама ва халқаро аҳамиятга молик долзарб масалаларни муҳокама қилдилар

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 8 август куни Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин билан телефон орқали мулоқот қилди. Икки томонлама ва халқаро аҳамиятга молик долзарб масалалар кўриб чиқилди. Россия Президенти 6 август куни Москва шаҳрида АҚШ Президентининг махсус вакили Стивен Уиткофф билан ўтказилган музокараларнинг асосий натижалари ҳақида маълум қилди. Олий даражадаги келишувларни амалга ошириш доирасида…

Рақобат қўмитаси ҳузуридаги Рақобат сиёсати ва истеъмолчилар ҳуқуқлари тадқиқотлари маркази ҳамда Тошкент Халқаро Вестминстер университети ўртасида ҳамкорлик тўғрисидаги англашув меморандуми имзоланди.

Рақобат қўмитаси ҳузуридаги Рақобат сиёсати ва истеъмолчилар ҳуқуқлари тадқиқотлари маркази ҳамда Тошкент Халқаро Вестминстер университети ўртасида ҳамкорлик тўғрисидаги англашув меморандуми имзоланди. Шунингдек, Меморандум доирасида Рақобат қўмитаси Марказий аппарати ва ҳудудий бошқармалар ходимлари учун асосий турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари нархлари бўйича таҳлил ва прогнозлар ишлаб чиқишда эконометрик моделлардан фойдаланиш ҳамда хорижий тажрибалар асосида таҳлил методикалари юзасидан малака…

Қўмита истеъмолчиларни огоҳлантирган косметология соҳасидаги муаммолар мустақил ОАВ вакиллари томонидан ҳам тасдиқланди

Қўмита истеъмолчиларни огоҳлантирган косметология соҳасидаги муаммолар мустақил ОАВ вакиллари томонидан ҳам тасдиқланди Рақобат қўмитасига келиб тушган кўплаб мурожаатлар асосида тизимли ўрганишлар ўтказилганда косметология соҳасида қатор ҳуқуқий бўшлиқлар, назорат механизмларини янги турларини жорий этиш ва истеъмолчиларни хавф-хатардан огоҳлантириш зарурати мавжудлиги аниқланганди. Хусусан, истеъмолчини сифати кафолатланмаган хизматдан фойдаланиши оқибатида юзи куйиб соғлигига зарар етказилгани ҳақида масала Қўмита…

Рақобат қўмитасининг кўрсатмаси “UNITEL” МЧЖ (Beeline) томонидан бажарилди

Рақобат қўмитаси томонидан телекоммуникация хизматлари кўрсатишда истеъмолчилар ҳуқуқлари ва манфаатларини таъминлаш, шартнома ҳамда тариф режаларига камситувчи шартларни киритмаслик, шунингдек, абонентларнинг хабардорлигини оширишга қаратилган тизимли таҳлил ва назорат ишлари олиб борилмоқда. “Телекоммуникация хизматларини кўрсатиш қоидалари”га мувофиқ, (https://lex.uz/docs/4962057) мобил хизматлар тарификацияси абонент ҳолатини ёмонлаштирмаслиги ва истеъмолчи манфаатларига зид бўлмаслиги лозим. Қўмитага келиб тушган кўплаб мурожаатлар асосида ўтказилган…