ЎЗБЕКИСТОН ВА ТУРКИЯ ЎРТАСИДА ИСТЕЪМОЛЧИЛАР ҲУҚУҚЛАРИНИ ҲИМОЯ ҚИЛИШ СОҲАСИДАГИ ЎЗАРО ҲАМКОРЛИК МЕМОРАНДУМИ ИМЗОЛАНДИ

Жорий йилнинг 15 май куни Ўзбекистон Республикаси ва Туркия Республикаси ўртасидаги савдо-иқтисодий ҳамкорлик бўйича Ҳукуматлараро комиссиянинг 8-йиғилиши доирасидаги музокараларда Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси раиси Ҳалилилло Турахужаев иштирок этди. Йиғилиш доирасида Рақобат қўмитаси ҳамда Туркия Республикаси Савдо вазирлиги ўртасида истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасида ҳамкорлик тўғрисида Англашув меморандуми имзоланди. Ушбу ҳужжат икки…

Расмий муносабат

  Жорий йилнинг 15 май куни соат 08:19да (https://t.me/komporuz)  Telegram ижтимоий тармоғи орқали тахрирсиз узатилган “Ассалому алейкум Компроуз канали админлар табибимни узи бемор Нима халкни устидан куляпсиларми Мана бугун 14 май лекин на менга на маххаллага келгани йукку нега бу ерда 8 майда етказиб берилди дияпти Нима кераги бор одамларни алдап Илтимос тегишли мутасадилар назоратга…

Расмий муносабат

Ижтимоий тармоқ орқали “EvoEva” дўкони томонидан парфюмерия маҳсулотлари учун тўловни икки маротаба ечиб олгани…” мавзуида фуқаронинг мурожаати қолдирилган. Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси мазкур ҳолат юзасидан қуйидагиларни маълум қилади. Қўмита томонидан олиб борилган ўрганишларда “PRIMAVERA TRADE” МЧЖга қарашли  “EvoEva” дўконида харид давомида терминал орқали  849 минг 900 сўм  тўланиши керак бўлган маблағ…

Расмий муносабат

Ижтимоий тармоқ орқали “Uzum Market компаниясига жиддий эътирозим бор! Мен 1-гуруҳ ногирониман. Ижтимоий ҳимоя агентлиги ногиронлар аравасига муҳтожлигимни тасдиқлаб, ногиронлар аравасини олиш учун менга ваучер берди. Ваучер эса Uzum Marketdan бошқасига ўтмайди шекилли…” мавзуида  фуқаронинг мурожаати қолдирилган. Рақобатни ривожлантириш  ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси мазкур мурожат юзасидан қуйидагиларни маълум қилади. Олиб борилган ўрганишларда  фуқаро…

Рақобат қўмитасининг ўрганишлари натижасида, UPay тўлов тизимининг «HUMO»га тўлиқ интеграция қилиниши таъминланди

Рақобат қўмитасига UPay тўлов тизими томонидан “Миллий банклараро процессинг маркази” АЖ тизими билан интеграция қилишда амалий ёрдам кўрсатиш бўйича мурожаат қилинган. Ҳолат бўйича Қўмита томонидан белгиланган тартибда ўрганиш ишлари олиб борилиб, “Миллий банклараро процессинг маркази” АЖга расмий сўров юборилди ҳамда мурожаатда баён этилган масала ижобий ҳал этилди. Натижада, “Maroqand” АЖнинг UPay тўлов тизими HUMO тизимига…

Махсус комиссия ишларини масофадан туриб кузатиш имконияти яратилди

Рақобат қўмитаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 21 февралдаги ПФ-37 сонли Фармони ижросини таъминлаш доирасида, Қўмита фаолиятидаги ягона ахборот тизими орқали қонун ҳужжатларини бузганлик учун иш қўзғатиш ва уларни кўриб чиқиш жараёнлари рақамлаштирилди. my.fairtech.uz манзилидаги Интерактив хизматлар порталида эндиликда Махсус комиссия томонидан кўриб чиқилаётган ишлар юзасидан ахборотни масофадан туриб олиш мумкин: “Мажлислар жадвали” рукни…