Рақобат қўмитаси раиси Ҳ.Турахужаев Германия Федерал картел идораси (Bundeskartellamt) эксперти Сабина Цигелский билан учрашув ўтказди.

Ўзаро ҳамкорлик тадбирлари доирасида Рақобат қўмитаси раиси Ҳ.Турахужаев Германия Федерал картел идораси (Bundeskartellamt) эксперти Сабина Цигелский билан учрашув ўтказди. Учрашувда, шунингдек, German Sparkassenstifung (Германия) ташкилотининг истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва рақобат йўналиши раҳбари Лия Граубергер ҳам иштирок этди. Мулоқот давомида жорий йил 27-29 май кунлари German Sparkassenstiftung ташкилотининг техник кўмаги доирасида Германия Федерал картел идораси…

Расмий муносабат

Ижтимоий тармоқ орқали “Фарғона шаҳридаги Ал-Фарғоний номли боғда кўрсатилган хизматлар ва боғ маъмурияти томонидан истеъмолчиидан ортиқча олинган 150 минг миқдоридаги пулни қайтармаяпти…мавзуида Фарғона вилоятидаги имконияти чекланганлар техникуми ўқувчиларининг мурожаати қолдирилган. Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси мазкур мурожаат юзасидан ўрганишлар олиб бормоқда. Натижаси бўйича қўшимча маълумот тақдим этилади.

Расмий муносабат

Ижтимоий тармоқ орқали “Uzum Market маркетплейсидаги профили нофаол бўлиб қолган, шунингдек хизмат кўрсатувчининг қўллаб-қувватлаш хизмати фаолияти ҳам қониқарсиз…” мавзуида интернет фойдаланувчиси  Маргарит Сергееванинг мурожаати қолдирилган. Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси мазкур мурожаат юзасидан ўрганишлар олиб бормоқда. Натижаси бўйича қўшимча маълумот тақдим этилади.

Расмий муносабат

Ижтимоий тармоқларда “Kitchen Systems дўкони томонидан расмий сайтлари орқали акцияли бўлимида сотилаётган маҳсулотларнинг нархлари 0 сўм этиб кўрсатилганлиги” ҳақидаги қолдирилган мурожаат  жамоатчилик томонидан муҳокамаларга сабаб бўлди. Рақобатни ривожлантириш  ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси мазкур мурожаат юзасидан қуйидагиларни маълум қилади. Қўмита томонидан мазкур мурожаатни тўлақонли ўрганиш мақсадида ХT “RAKHIMOV-BIZNES”га чиқарган сўров хатига жавобан юз берган…

ИҚТИСОДИЙ КОНЦЕНТРАЦИЯ БИТИМИГА РОЗИЛИК БЕРИЛДИ

Рақобат қўмитаси томонидан БАА давлатида рўйхатга олинган “Acuva Industries FZCO” компаниясининг “Steel Special Decor” МЧЖ ХКнинг улушларини олиш бўйича аризаси кўриб чиқилди. “Acuva Industries FZCO” компанияси – саноат кимёвий моддалари савдоси билан шуғулланувчи ташкилот; “Steel Special Decor” МЧЖ ХК қора металлдан сим ишлаб чиқариш фаолияти билан шуғулланувчи ташкилот ҳисобланади. Қўмитанинг Махсус комиссияси томонидан ўтказилган таҳлил…

UCELL (“COSCOM” МЧЖ) оммавий офертаси қонунчилик талабларига мувофиқлаштирилди

Рақобат қўмитасига фуқаро В.К. томонидан келиб тушган мурожаатда Ucell (“COSCOM” МЧЖ) уяли алоқа оператори томонидан тақдим этилаётган оммавий оферта шартларида маънавий зарарни қоплаш билан боғлиқ ҳолатларда истеъмолчилар ҳуқуқларини чекловчи талаблар мавжудлиги билдирилган ҳамда ушбу шартларни қонунчиликка мувофиқлаштиришда амалий ёрдам сўралган. Мурожаат бўйича Қўмита томонидан ўтказилган таҳлиллар давомида, “Ucell”нинг “PREPAID” тизимида уяли алоқа хизматларини тақдим этишга…

16 мингдан ортиқ реклама соҳасида фаолият кўрсатаётган иштирокчиларга реклама жойининг паспортлари тақдим этилди

Маълумки, бугунги кунда юридик ва жисмоний шахсларнинг ташқи реклама ва ахборот объектларини (конструкцияларини) унда кўрсатилган ер участкасига, бинога ёки иншоотга, мулк шаклидан қатъи назар, ўрнатиш ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжат яъни реклама жойининг паспорти Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳамда Тошкент шаҳар ҳокимликлари томонидан берилади. Рақобат қўмитаси ҳамда унинг ҳузуридаги Рақамли трансформация ва аутсорсинг маркази давлат унитар…

Рақобат қўмитаси ва ҳудудий бошқармалари жамоавий спортни ривожлантиришда фаоллик кўрсатмоқда

Рақобат қўмитаси ҳамда унинг ҳудудий бошқармалари томонидан жамоа ходимларининг соғлигини мустаҳкамлаш, жисмоний тарбия ва коллектив руҳини ошириш оширишга қаратилган бир қатор чора-тадбирлар белгиланган. Шу мақсадда, жорий ойдан бошлаб, футбол бўйича  Тошкент шаҳар ва Тошкент вилояти ҳудудий бошқармалари билан биргаликда ҳафтанинг чоршанба кунлари ўртоқлик учрашувлари ташкил этилмоқда. Бу спорт тадбирлари ходимлар ўртасида жамоавийлик ва рақобат руҳини…

Расмий муносабат

Ижтимоий тармоқ орқали “Бугун Korzinkaни етказиб бериш хизматидан фойдалангандим. Лекин қизиқ иш бўлди: буюртмани қабул қилишгач, бироз вақт ўтиб битта филе қолиб кетибди, уни алоҳида юборамиз деб телефон қилишди. Фақат филени олиб келишди, қолган 1 млн сўмлик маҳсулотлар эса йўқ. Операторлар телефонга жавоб бермайди…” мавзуида фуқаронинг мурожаати қолдирилган. Рақобатни ривожлантириш  ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш…

Халқаро алоқалар

Ўзбекистон Республикаси Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси Иқтисодий ҳамкорлик ва ривожланиш ташкилоти (OECD) рақобат қўмитасиинг Бюроси аъзоси, 2013-2025 йилларда Халқаро Рақобат тармоғи бошқарув гуруҳи раиси, Германиянинг Федерал картелларга қарши курашиш бюроси (Bundeskartellamt) президенти, рақобат сиёсати шакллантириш ва ҳуқуқий тартибга солиш бўйича мутахассис сифатида кенг танилган ва халқаро ҳамкорликдаги етакчи Андреас Мундтдан олинган…