Рақобат қўмитаси савдо хизматлари бўйича фуқароларнинг мурожаатларини ижобий ҳал этмоқда.
Рақобат қўмитаси томонидан савдо хизматлар бўйича фуқаролардан келиб тушаётган мурожаатлар доимий равишда ўрганилиб, таҳлил қилиш ишлари олиб борилмоқда. Жумладан, Фарғона вилояти мисолида Қўмитанинг Фарғона вилояти ҳудудий бошқармаси томонидан Қўштепа туманида яшовчи фуқаро М.А.нинг мурожаати ижобий ечим топди. Мурожаатда Фарғона вилояти савдо дўконидан музлатгич (морозилка) харид қилингани, мазкур маҳсулотнинг ўзбек тилида фойдаланиш учун йўриқномаси истеъмолчига тақдим…