Евроосиё иқтисодий комиссияси (ЕИК) Ҳайъати раиси томонидан имзоланган Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва ЕИКнинг 2024-2026 йилларга мўлжалланган Қўшма чора-тадбирлар ижроси юзадан учрашув

2024 йил 21 ноябрь куни Самарқанд шаҳрида Рақобат қўмитаси ва Евроосиё иқтисодий комиссияси (ЕИК) вакиллари билан учрашув ўтказилди. Бунда Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва ЕИКнинг 2024-2026-йилларга мўлжалланган Қўшма чора-тадбирлар режасида белгиланган тадбирларни самарали ташкил этиш бўйича масалалар кўриб чиқилди. Маълумот учун: Жорий йилнинг 1 октябрь куни Ереван шаҳрида (Арманистон) бўлиб ўтган Евроосиё Ҳукуматлараро кенгашининг йиғилиши доирасида…

Жорий йилнинг 21 ноябрь куни Самарқанд шаҳрида “Халқаро туризм ҳуқуқи ва туризм соҳасида истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш муаммолари” ва “Электрон тижорат соҳасида истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш: халқаро тавсиялар ва мамлакатлар тажрибаси” мавзуларидаги ялпи Конференция бўлиб ўтди.

Мазкур халқаро конференцияда Рақобат қўмитасининг вакиллари иштирок этиб, туризм хизматларини ташкил этишда амалдаги лицензия ва бошқа қонунчилик талаблари ҳамда истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш йўналишида амалга оширилаётган давлат назорати юзасидан маълумот беришди. Хусусан, бугунги кунда лицензиясиз туризм хизматларини реклама қилаётган тадбиркорлик субъектларига ҳудудлар кесимида кўрилган таъсир чоралари ва профилактик тадбирлар ҳақида ахборот берилди. Шу билан бирга,…

РАҚОБАТ ҚЎМИТАСИ ОГОҲЛАНТИРАДИ

Бугунги кунда ижтимоий тармоқлардаги саҳифалар ва телеграм мессенжерида ташкил этилган гуруҳ ва каналлар орқали овқатга қўшиладиган биологик фаол қўшимчалар, малҳамлар, суртмалар, бальзамлар, дамламалар, сувларнинг тиббиётда даволаш қийин бўлган касалликларни даволаш ва олдини олишда (профилактикада) энг мақбул ва самарали восита кўринишида тарғибот қилиш кучаймоқда. Бунда ушбу маҳсулотларнинг рекламаси “минг бир хасталикка даво” сифатида, “мўъжизакор” таъсири ҳақида…