Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси томонидан ўтказилган 370 млн. сўмлик танлов савдоси бекор қилинган
Ижтимоий тармоқда “3 дақиқалик ролик учун 224 миллион сўм!” номли мурожаат қолдирилган. Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси мазкур мурожаат юзасидан қуйидагиларни маълум қилади. Мурожаатда Ўзбекистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш Давлат қўмитаси (кейинги ўринларда – Буюртмачи) томонидан “Бутунжаҳон ҳайвонлар соғлигини ҳимоя қилиш ташкилотини 100 йиллиги”га бағишланган видеоролик ишлаб чиқиш бўйича бошланғич нархи 370,0 млн. сўмлик танловда яшашга…