Сирдарё туман Ободонлаштириш бошқармаси ўтказган 954 млн сўмлик давлат харидларида қонунбузилиш ҳолати аниқланди

Рақобат қўмитасининг Сирдарё вилояти ҳудудий бошқармаси томонидан Сирдарё туман Ободонлаштириш бошқармасида амалга оширилган харидларда Ўзбекистон Республикасининг “Рақобат тўғрисида”ги ва “Давлат харидлари тўғрисида”ги Қонунлари ижроси юзасидан ўрганишлар олиб борилди. Ўрганишлар натижасида Ободонлаштириш бошқармаси томонидан жорий йилнинг 14 июнь санасида “Экскаватор-Погрузчик” харид қилиш учун ўтказилган бошланғич қиймати 954 млн сўмлик харид жараёнида иштирокчиларни баҳолашда “Рақобат тўғрисида”ги Қонунининг…

Умумий овқатланиш шохобчаси ходимларига тушунтириш ишлари олиб борилди

Ижтимоий тармоқ орқали “Перевал”даги оёғи ердан узилган “Тоғ шаббодаси” кафесини ким назорат қилади ёҳуд “Мижозга ҳурмат шуми?” мавзуида мурожаат қолдирилган. Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси мазкур мурожаат юзасидан қуйидагиларни маълум қилади. Қўмитанинг Наманган вилояти ҳудудий бошқармаси томонидан Поп туман ҳокимлиги ва Поп туман солиқ инспекцияси жалб қилинган ҳолда ўрганишлар олиб борилди. Ўрганиш…

ЯГОНА НАМУНАДАГИ ВА АНИҚ РАСМИЙЛАШТИРИЛГАН НАРХНОМАЛАР БЎЛИШИ ТАЪМИНЛАНДИ

Ижтимоий тармоқ орқали  “Havas” дўконида сотилаётган картошканинг сотув растасида бошқа нарх, харид чекида бошқа нарх кўрсатилганидан норозилик билдирилган” мурожаат қолдирилган. Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси мазкур мурожаат юзасидан қуйидагиларни маълум қилади. Қўмита томонидан олиб борилган ўрганишларда савдо ходими томонидан ҳақиқатан ҳам мазкур камчиликларга йўл қўйилганлиги аниқланди. “Havas FOOD” МЧЖ ўзининг ички тартиб…

СОҒЛОМ РАҚОБАТ ИҚТИСОДИЁТ РИВОЖИ ВА ОДАМЛАР ФАРОВОНЛИГИГА ХИЗМАТ ҚИЛАДИ

Ҳар қандай жамият ва давлатда монополияга қарши муайян тузилмалар яратилиб, таъсирчан чоралар қўлланилади. Бундан кўзланган мақсад монопол корхоналар ўз мавқеидан фойдаланиб, бозорда устунликка эга бўлмаслигини таъминлашдир.  Соғлом рақобат иқтисодиёт ривожи ва инсон  фаровонлигига хизмат қилувчи энг муҳим восита ҳисобланади.  Бу ҳақда Президентимиз жорий йилнинг 5 август куни рақобатни ривожлантиришга қаратилган чора-тадбирлар тақдимоти билан танишиш чоғида…

“Иқтисодчилар музокара платформаси”нинг илк учрашувига Жамоатчилик кенгаши аъзолари ҳам таклиф этилиб ўз фикрларини билдириб ўтди.

Жумладан, Ш.Шарахметов товар ва молия бозорларида бизнесни ривожлантиришнинг асосий жиҳатлари, истеъмолчилар ва биржа соҳасида амалга ошириши керак бўлган ишлар юзасидан қонунчилик ҳужжатларни такомиллаштириш юзасидан таклиф ва тавсияларини ишлаб чиқишни айтиб ўтди. О.Усмонов бугунги глобаллашув жараёнида ОАВ вакиллари, блогер ва журналистлар билан ҳамкорликда семинар тренинглар ташкил этиш ҳамда жамоатчилик билан ишлаш тизимларни ҳамда жамоатчилик кенгаши фаолиятини янада…

Айни дамда, Ўзбекистон Республикаси Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси ҳузуридаги “Иқтисодчилар музокара платформаси”нинг илк учрашуви бўлиб ўтмоқда.

Мазкур учрашувни Рақобат қўмитасининг раиси Ҳалилилло Турахужаев кириш сўзи билан очиб бериб: Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузурида рақобатни ривожлантиришга қаратилган чора-тадбирлар тақдимоти чоғида қўмита фаолиятини жамоатчиликка очиқлаш ва оммавий ахборот воситаларида ёритишни кучайтириш кераклиги ҳақида топшириқ берилганлигини маълум қилди, шунингдек, Қўмита ҳузурида “Иқтисодчилар музокара платформаси” ташкил этилишининг асосий мақсад ва вазифаларига тўхталиб ўтди. Иқтисодчилар музокара платформасининг…

“Иқтисодчилар музокара платформаси”нинг илк учрашуви давомида иштирокчилар ўз фикрларини билдириб ўтди.

Жумладан, Жаҳон савдо ташкилоти масалалари бўйича Президентнинг махсус вакили Азиз Урунов товар ва молия бозорларида бизнесни ривожлантиришнинг асосий жиҳатлари ҳақида таклиф ва тавсияларини билдириб ўтди. Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Нодир Жумаев истеъмолчилар ва биржа соҳасида амалга ошириши керак бўлган ишлар ҳамда қонунчиликни такомиллаштириш юзасидан таклифларни қўллаб-қувватлашни таъкидлаб ўтди. Infrasia Capital Бош директори, инвестиция ва…

Ислом Каримов номидаги театр концерт саройида Фарғона вилояти ҳокими кубоги учун давлат хизматчилари ўртасида «Заковат» интеллектуал ўйини бўлиб ўтди.

Вилоят ҳокимлиги, Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Фарғона филиали ҳамда Республика Маънавият ва маърифат маркази вилоят бўлими томонидан ташкил этилган тадбирда жами 40 та жамоа куч синашди. Бўлиб ўтган ақл жанги бахсларида вилоят Рақобат бошқармасининг “Рақобат” жамоаси фахрли учинчи ўринни эгаллаб, тадбир ташкилотчиларининг Фахрий ёрлиғи ва эсдалик мукофотларига сазовор бўлдилар.

«Ўзбекистонда рақамли платформаларнинг монополияга қарши тартибга солишнинг долзарб масалалари”

«Ўзбекистонда рақамли платформаларнинг монополияга қарши тартибга солишнинг долзарб масалалари” мавзусидаги тадбир давомида Қўмита раиси ўринбосари Фаррух Карабаев яқинда кучга кирган Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 1-майдаги “Товар ва молия бозорларида монополияга қарши тартибга солишга доир норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида”ги 256-сонли қарори билан тасдиқланган Низомига мувофиқ товар ва молия бозорларида рақамли платформа операторининг устун мавқеини ва устун…

“Ўзбекистонда рақамли платформаларнинг монополияга қарши тартибга солишнинг долзарб масалалари”

«Ўзбекистонда рақамли платформаларнинг монополияга қарши тартибга солишнинг долзарб масалалари” мавзусидаги тадбир давомида Жамоатчилик кенгаши аъзолари ҳам таклиф этилди. Унда кенгаш аъзолари Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 1 майдаги “Товар ва молия бозорларида монополияга қарши тартибга солишга доир норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида”ги 256-сонли қарори билан тасдиқланган Низомларга тўхталиб ўтди жумладан товар ва молия бозорларида рақамли платформа операторининг…