ДОРИ ВОСИТАЛАРИГА БЕЛГИЛАНГАН РЕФЕРЕНТ НАРХЛАРНИ ОШИРИШ ҲОЛАТЛАРИ АНИҚЛАНДИ
Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси республикамизда фаолият юритаётган дори воситаларини улгуржи ва чакана сотиш фаолияти билан шуғулланувчи хўжалик юритувчи субъектлар томонидан дори воситаларининг нархлари бўйича ўрганишлар олиб борганда белгиланган устамаларни ошириб қўлланиш ҳолатларини аниқлади. Қўмитанинг “Fair tech” ягона ахборот тизими орқали келиб тушган хабарлар бўйича текшириш ўтказилганда 473 та дорихонада (133 та…