Ҳурматли тадбиркорлар!

Ўзбекистон Республикасининг Жаҳон савдо ташкилотига аъзо бўлишининг маҳаллий тадбиркорларнинг рақобатбардошлигига таъсирини ўрганиш юзасидан сўровнома ўтказилмоқда. Сиздан мазкур сўровномада фаол иштирок этишингизни сўраб қоламиз. Сизнинг фаол иштирокингиз ва фикрларингиз тадбиркорларнинг рақобатбардошлигини оширишга хизмат қиладиган таклифлар ишлаб чиқишга ҳисса қўшади. Сўровномага ўтиш

ЧИҚИНДИЛАРНИ ЎЗ ВАҚТИДА ТАШИБ КЕТИЛИШИ ҚАТЪИЙ НАЗОРАТГА ОЛИНДИ

Расмий муносабат Ижтимоий тармоқ орқали  “Қачонки муаммо бўлса Экология ва «Еко кластер» МЧЖ ҳудуд айланадими ёки фақат интернетга чиқишини кутадими?” мавзуида бир қатор фуқароларнинг танқидий мурожаати қолдирилган. Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси мазкур мурожаат юзасидан қуйидагиларни маълум қилади. Рақобат қўмитасининг Хоразм вилояти ҳудудий бошқармаси томонидан мурожаатни ўрганиш жараёнида Хонқа тумани “Гулистон” МФЙ…

“NUKUS XALQARO AEROPORTI” МЧЖга НИСБАТАН ҚОНУНБУЗИЛИШ ҲОЛАТИ ЮЗАСИДАН

Қорақалпоғистон Республикаси Рақобат қўмитаси «NUKUS XALQARO AEROPORTI” МЧЖ томонидан амалга оширилган танлов савдоларида қонун талабларига риоя қилинганлиги юзасидан ўрганиш ишларини олиб борди. Ўрганишлар натижасида, мазкур МЧЖ Давлат харидлари портали орқали  амалга оширган 120 000 000 сўмлик танлов савдоларини ўтказишда Ўзбекистон Республикаси “Давлат харидлари” ва “Рақобат тўғрисида”ги Қонунлари талабларига риоя қилмаганлиги аниқланди. Юқоридагиларга кўра, Қўмита махсус…

Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси ҳузурида Иқтисодчилар музокара платформаси иш бошлади.

Платформа мустақил иқтисодчилар, экспертлар, тадқиқотчилар, парламент ва давлат органлари, халқаро ташкилотларнинг Ўзбекистондаги ваколатхоналари вакиллари, дастур ва лойиҳаларда фаолият юритаётган экспертларнинг долзарб мавзуларни муҳокама қилиш ва ўзаро фикр алмашиш майдони ҳисобланади. Яқинда ушбу платформа иштирокчиларининг илк учрашуви бўлиб ўтди. Тадбирда Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси раиси Ҳалилилло Турахужаев платформани тузиш сабабларига тўхталиб ўтди.…