Ўзбекистон Республикаси Президенти хорижий ҳамкорлар билан ўзаро манфаатли ҳамкорликни янада ривожлантириш масалаларини муҳокама қилди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 24 июль куни қатор хорижий мамлакатларнинг давлат раҳбарлари ва нуфузли сиёсатчилари билан телефон орқали мулоқот қилди. Хорижий ҳамкорлар давлатимиз раҳбарини таваллуд куни билан самимий қутлаб, мустаҳкам соғлик ва бахт-саодат, Янги Ўзбекистонни барпо этиш йўлидаги ортга қайтмас ислоҳотларни амалга оширишда катта зафарлар, кўп миллатли халқимизга тинчлик-осойишталик, фаровонлик ва равнақ тилакларини изҳор…

Ўзбекистон ва Россия Президентлари телефон орқали мулоқот қилдилар

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин билан 24 июль куни бўлиб ўтган телефон орқали мулоқотида Ўзбекистон-Россия кенг қамровли стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини янада мустаҳкамлаш масалалари муҳокама қилинди. Суҳбат аввалида Россия етакчиси давлатимиз раҳбарини таваллуд куни билан самимий қутлаб, мустаҳкам соғлик, фаровонлик ва катта муваффақиятлар тилади. Россия Федерацияси Президентининг жорий йил…

Ўзбекистон ва Қирғизистон Президентлари икки томонлама ҳамкорликнинг долзарб масалалари юзасидан фикр алмашдилар

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 24 июль куни Қирғиз Республикаси Президенти Садир Жапаров билан телефон орқали мулоқот қилди. Суҳбат аввалида Қирғизистон Президенти давлатимиз раҳбарини таваллуд куни билан самимий муборакбод этиб, мустаҳкам соғлик, Ўзбекистон Республикасига тинчлик-осойишталик, равнақ ва барқарор тараққиёт тилади. Ўзбекистон билан Қирғизистон ўртасидаги кенг қамровли стратегик шериклик муносабатларини янада чуқурлаштириш ва кенгайтиришнинг долзарб масалалари…

Тожикистон Президенти Ўзбекистон Президентини таваллуд куни билан самимий табриклади

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Тожикистон Республикаси Президенти Эмомали Раҳмон билан 24 июль куни бўлиб ўтган телефон орқали мулоқотида Ўзбекистон-Тожикистон стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини янада ривожлантириш масалалари кўриб чиқилди. Тожикистон етакчиси давлатимиз раҳбарини таваллуд куни билан самимий муборакбод этиб, унга мустаҳкам соғлик ва оилавий бахт-саодат, биродар Ўзбекистон халқига эса тинчлик-осойишталик ва равнақ тилади. Ўзбекистон…

Туркман халқининг миллий етакчиси Ўзбекистон Президентини табриклади

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 24 июль куни Туркман халқининг миллий етакчиси, Туркманистон Халқ Маслаҳати Раиси Гурбангули Бердимуҳамедов билан телефон орқали мулоқот қилди. Туркманистон миллий етакчиси давлатимиз раҳбарини таваллуд куни билан самимий қутлаб, мустаҳкам соғлик ва фаровонлик, қардош Ўзбекистон халқига эса тинчлик-осойишталик ва равнақ тилади. Ўзбекистон билан Туркманистон ўртасидаги кўп қиррали, дўстлик, яхши қўшничилик ва…

“Сизни табриклаймиз, маҳсулотимиз учун катта миқдорда чегирма ва бонусга эга бўлдингиз…” деган қўнғироқлардан огоҳ бўлинг”

Тадқиқотларга кўра, соддадиллик ва ишонувчанлик – фирибгарликка йўл очувчи омиллардан бири ҳисобланади. Айниқса, ахборот технологиялари ва турли сотув усуллари ривожланган бугунги даврда бу омил ўзининг яққол ва салбий натижасини кўрсатмоқда. Кўп ҳолларда истеъмолчилар ўз ишонувчанликлари оқибатида алдов қурбони бўлмоқдалар. Бундай ҳолатлар юзасидан Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитасига ҳамда ижтимоий тармоқлар орқали ҳам…

НАЗОРАТ ХАРИДИ: АРМАТУРАЛАР, МЕТАН ВА ҚАНДОЛАТ МАҲСУЛОТЛАРИ СИФАТИ СИНОВДАН ЎТКАЗИЛМОҚДА

Рақобат қўмитаси Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги билан ҳамкорликда назорат харидларини амалга оширмоқда. Жумладан, АНДИЖОН ВИЛОЯТИ мисолида Қандолат ширинлик маҳсулотларининг меъёрий ҳужжат талабларига мослигини аниқлаш мақсадида Андижон тумани “КУЙГАН ЁР” масъулияти чекланган жамиятининг озиқ-овқат бозорида назорат хариди “SHARQ UNIVERSAL” МЧЖ томонидан ишлаб чиқарилган “OLTIN YONG‘OQ” (кекс) ва “O.K.HONEY BREAD” МЧЖ томонидан ишлаб чиқарилган “ZARBOD”…

Жорий йил 22 июль куни Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси ва Туркия ҳамкорлик ва мувофиқлаштириш агентлиги (ТИКA) мутасадди вакилларининг учрашуви бўлиб ўтди.

Жорий йил 22 июль куни Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси ва Туркия ҳамкорлик ва мувофиқлаштириш агентлиги (ТИКA) мутасадди вакилларининг учрашуви бўлиб ўтди. Рақобат қўмитасига техник кўмак тақдим этилиши юзасидан Қўмита ҳамда ТИКA ўртасида музокаралар ўтказилди. Хусусан, ушбу учрашувда Туркия ҳамкорлик ва мувофиқлаштириш агентлиги (ТИКA) томонидан Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш…

РЕКЛАМА ҚОНУНЧИЛИГИ БУЗИЛИШИ ЮЗАСИДАН “AVO BANK” АЖга НИСБАТАН МОЛИЯВИЙ ЖАРИМА ҚЎЛЛАНИЛДИ

Рақобат қўмитасига “AVO Bank” АЖ (рақамли банк) кўрсатаётган хизматлари ҳақида нотўғри реклама тарқатаётганлиги юзасидан мурожаат келиб тушган. ✉️ Хусусан мурожаатда, банк сайтининг “AVO bonuslari” саҳифасидаги реклама ахборотларида “250 000 so‘m Har bir yangi mijozga”, “+250 000 so‘m Sizga va Avoning har bir yangi mijoziga”, “Hisobingizga 250 000 so‘m olish” ва “Kartaga 250 000 so‘m olish”…

Спорт ва олимпия ҳаракати ривожи бўйича ахборот берилди

Президент Шавкат Мирзиёевга оммавий спорт ва олимпия ҳаракатини кенгайтиришга оид ишлар юзасидан ахборот берилди. Аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш, соғлом авлодни тарбиялашнинг муҳим омили сифатида мамлакатимизда спорт кенг ривожлантирилмоқда. Бунинг учун стадионлар, машғулот заллари, “workout” майдончалари, югуриш йўлаклари, спорт мактаблари ва мажмуаларидан иборат улкан инфратузилма бор. Маҳаллалардаги соғлом муҳит, ҳудудий мусобақалар, “Беш ташаббус олимпиадаси” таъсирида спортсеварлар сафи…