РАҚОБАТ МАЙДОНИДА ТЕНГЛИК ВА ЖАҲОН САВДО ТАШКИЛОТИГА АЪЗОЛИК ЙЎЛИДА
Ҳозирги кунда мамлакатимизда иқтисодиётни ривожлантириш, рақобатбардош маҳсулотлар ишлаб чиқариш, ташқи савдони кенгайтириш, жаҳон миқёсига жадал суръатлар билан кириб бориш, драйвер соҳаларни такомиллаштириш ҳамда соғлом рақобатни таъминлаш борасида истиқболли лойиҳалар йўлга қўйилмоқда, хусусан, мазкур лойиҳаларнинг ҳуқуқий базасини мустаҳкамлашга катта аҳамият берилмоқда. Шунингдек, республикамизнинг халқаро даражада ривожланган давлатлар қаторида бўлиши учун истиқболда юртимизга улкан интеллектуал ҳамда молиявий ресурслар кириб келишида муҳим омиллардан бири саналувчи, “Янги Ўзбекистон – 2030” стратегиясида белгиланган энг катта мақсадлардан бири – Жаҳон Савдо Ташкилотига (ЖСТ) ҳамда унинг қамровидаги битимларга тўлақонли аъзо бўлиш ҳисобланади. Шу мақсадда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 3 июндаги “Бозор ислоҳотларини янада жадаллаштириш ва Ўзбекистон Республикаси миллий қонунчилигини Жаҳон савдо ташкилоти битимларига мувофиқлаштириш бўйича навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида” ПФ-85-сон Фармони қабул қилинди. Ушбу Фармоннинг аҳамияти шундаки, унда айрим корхоналарга берилган эксклюзив ҳуқуқлар, имтиёз ва преференцияларнинг бекор қилиниши, тенг рақобат муҳитини яратиш мақсад қилинган. Хусусан, “O‘ZMETKOMBINAT” АЖ, “O‘ZIKKILAMCHIRANGLIMETALL” АЖ, “O‘ZTREYD” АЖ, “UZKIMYOIMPEKS” МЧЖ, “UZGASTRADE” АЖ, “O‘ZENERGOSOTISH” АЖ каби йирик корхоналарга берилган эксклюзив ҳуқуқларининг босқичма-босқич бекор қилиниши ушбу Фармонда …