Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг «Хитой – Қирғизистон – Ўзбекистон» темир йўли қурилиши бўйича стратегик лойиҳани амалга ошириш тўғрисидаги битимни имзолаш маросими иштирокчиларига табрик сўзи
Ҳурматли тадбир иштирокчилари! Хонимлар ва жаноблар! «Хитой – Қирғизистон – Ўзбекистон» темир йўли қурилиши бўйича стратегик лойиҳани амалга ошириш тўғрисидаги битимни имзолаш маросимининг барча иштирокчиларини самимий қутлашдан мамнунман. Бу мамлакатларимиз ўртасида қарор топган анъанавий яқин ва кўп қиррали ҳамкорлик ривожидаги чинакам тарихий воқеадир. Бугун биз биргаликда кенг минтақамизда иқтисодий ва транспорт алоқаларини мустаҳкамлашга қаратилган муҳим…