Ўзбекистон ва Россия Президентлари кўп қиррали ҳамкорликни янада кенгайтиришга интилиш қатъийлигини тасдиқладилар

Кўксарой қароргоҳида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Россия Федерацияси Президенти Владимир Путиннинг тор доирадаги учрашуви бўлиб ўтди. Суҳбат аввалида давлатимиз раҳбари олий мартабали меҳмонни самимий қутлар экан, Россия Президенти қайта сайланганидан сўнг илк хорижий ташрифларидан бирини айнан  Ўзбекистонга амалга ошираётганини алоҳида таъкидлади. Учрашувда Ўзбекистон-Россия кенг қамровли стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини янада ривожлантириш ва…

Россия Президентини тантанали кутиб олиш маросими бўлди

27 май куни Кўксарой қароргоҳида мамлакатимизга давлат ташрифини амалга ошираётган Россия Федерацияси Президенти Владимир Путинни тантанали кутиб олиш маросими бўлиб ўтди. Қароргоҳ олдидаги майдонда икки мамлакат давлат байроқлари кўтарилди ва фахрий қоровул саф тортди. Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев олий мартабали меҳмонни самимий қарши олиб, шоҳсупага таклиф қилди. Давлат мадҳиялари янгради. Ҳарбий оркестр садолари остида…

Россия Президенти «Янги Ўзбекистон» мажмуасига ташриф буюрди

Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин Тошкент шаҳрига келгач, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ҳамроҳлигида «Янги Ўзбекистон» боғига ташриф буюрди. Анъанага кўра, Россия раҳбари Мустақиллик монументига гулчамбар қўйди. Мажмуани қисқа кўздан кечириш давомида олий мартабали меҳмонга ушбу меъморий ансамбль мазмуни ва ўзига хос жиҳатлари ҳақида маълумот берилди.

Россия Федерацияси Президенти давлат ташрифи билан Ўзбекистонга келди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин 26 май куни давлат ташрифи билан мамлакатимизга келди. Тошкент халқаро аэропортида Россия Президентини давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев кутиб олди. Олий мартабали меҳмон шарафига икки мамлакат давлат байроқлари кўтарилди ва фахрий қоровул саф тортди. Ташрифнинг асосий тадбирлари эртага, 27 май куни бўлиб ўтади. Олий…

Олий таълим ташкилотларига ўқишга қабул қилиш ва давлат буюртмасини жойлаштириш тизимини такомиллаштириш тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони Олий таълим ташкилотларига ўқишга қабул қилиш бўйича давлат буюртмасини шакллантириш ва давлат гранти ажратиш механизмларини такомиллаштириш, ёшларнинг сифатли таълим олишлари учун мавжуд шарт-шароитларни яхшилаш, кадрлар тайёрлашни иқтисодиётнинг ривожланаётган тармоқ ва соҳаларига манзилли йўналтириш мақсадида: 1. Олий таълим ташкилотларида кадрлар тайёрлаш бўйича давлат буюртмасини шакллантириш ва жойлаштириш бўйича шундай тартиб ўрнатилсинки, унга кўра:…

Мамлакатимиз мактабларини битирувчи ўғил-қизларимизга

Қадрли фарзандларим! Бугун ўз билим ва истеъдоди, куч-ғайратини Янги Ўзбекистон бунёдкори, жонажон юртимизга муносиб фарзанд бўлишдек эзгу мақсадга бахш этишга бел боғлаган сизлар каби навқирон ёшларни мактаб таълимини муваффақиятли тугатаётганингиз билан чин қалбимдан самимий табриклайман. Меҳрибон устозларингиз ва ота-оналарингиз сизларга оқ йўл тилаб турган мана шу қутлуғ кунда мамлакатимиздаги барча мактабларда “сўнгги қўнғироқ”лар жаранглаб, сиз…

Россия Федерацияси Президенти давлат ташрифи билан Ўзбекистон Республикасида бўлади

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин 26–27 май кунлари давлат ташрифи билан мамлакатимизда бўлади. Ташриф дастурида олий даражадаги музокаралар ўтказилиши кўзда тутилган. Бўлажак учрашув кун тартибидан Ўзбекистон ва Россия ўртасидаги кенг қамровли стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини янада ривожлантириш ва чуқурлаштириш масалалари ўрин олган. Амалий ҳамкорликни кенгайтиришга, энг аввало,…

Эркин Воҳидов ижодига бағишланган адабий фестиваль қатнашчиларига

Азиз юртдошлар! Муҳтарам адиблар, қадрли ёшларимиз! Аввало, барчангизни элимизнинг суюкли фарзанди, Ўзбекистон Қаҳрамони, Ўзбекистон халқ шоири Эркин Воҳидовнинг бетакрор ижодига бағишланган бугунги фестиваль – ўзига хос адабиёт ва санъат байрами билан чин қалбимдан табриклайман. Маълумки, халқимизнинг ақл-заковати ва азму шижоати билан барпо этилаётган Янги Ўзбекистонда миллий адабиёт, маданият ва санъатни ривожлантириш мамлакатимизда олиб борилаётган давлат…

Фармацевтика тармоғидаги натижалар ва лойиҳалар тақдимот қилинди

Президент Шавкат Мирзиёев 23 май куни фармацевтика тармоғида эришилаётган натижалар ва истиқболли режаларга оид тақдимот билан танишди. Иқтисодиёт ва аҳоли саломатлигида муҳим ўрин тутадиган бу соҳага алоҳида эътибор қаратилиб, зарур ҳуқуқий ва ташкилий шароитлар яратиб берилмоқда. Биргина жорий йил бошида шу борада иккита ҳужжат қабул қилинди. Хусусан, 10 январдаги Президент қарорига мувофиқ, 2024-2025 йилларда фармацевтика…

Спорт соҳасидаги режалар бўйича ахборот берилди

Президент Шавкат Мирзиёевга спорт таълимини ривожлантириш ва халқаро мусобақаларни ўтказиш режалари бўйича ахборот берилди. Мамлакатимизда спорт инфратузилмаси ривожлантирилиб, халқаро талаблар даражасидаги шарт-шароитлар яратилмоқда. Шунга асосланиб, FIFA қарори билан футзал бўйича бу йилги жаҳон чемпионати юртимизда ўтказилиши белгиланган. Мусобақа 14 сентябрь – 6 октябрь кунлари Тошкент, Андижон ва Бухоро шаҳарларида ташкил этилади. Унда дунёнинг энг кучли…