Россия Президенти «Янги Ўзбекистон» мажмуасига ташриф буюрди

Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин Тошкент шаҳрига келгач, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ҳамроҳлигида «Янги Ўзбекистон» боғига ташриф буюрди. Анъанага кўра, Россия раҳбари Мустақиллик монументига гулчамбар қўйди. Мажмуани қисқа кўздан кечириш давомида олий мартабали меҳмонга ушбу меъморий ансамбль мазмуни ва ўзига хос жиҳатлари ҳақида маълумот берилди.

Россия Федерацияси Президенти давлат ташрифи билан Ўзбекистонга келди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин 26 май куни давлат ташрифи билан мамлакатимизга келди. Тошкент халқаро аэропортида Россия Президентини давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев кутиб олди. Олий мартабали меҳмон шарафига икки мамлакат давлат байроқлари кўтарилди ва фахрий қоровул саф тортди. Ташрифнинг асосий тадбирлари эртага, 27 май куни бўлиб ўтади. Олий…