Ўзбекистон Президенти Россия делегациясини қабул қилди
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 2 май куни Тошкент халқаро инвестиция форумида Россия делегациясига бошчилик қилаётган Россия Федерацияси Президенти ёрдамчиси Максим Орешкинни қабул қилди. Учрашув аввалида Максим Орешкин давлатимиз раҳбарига Россия Президенти Владимир Путиннинг саломи ва энг эзгу тилакларини етказди ҳамда форумнинг муваффақиятли натижалари билан табриклади. Ўзбекистон-Россия стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини чуқурлаштириш доирасида олий…