Бугун 14 февраль – шоҳ ва шоир, буюк давлат арбоби Заҳириддин Муҳаммад Бобур туғилган кун

Заҳириддин Муҳаммад Бобур Ўзбек мумтоз адабиётининг йирик вакили, буюк шоир, тарихчи, географ, давлат арбоби, истеъдодли саркарда, бобурийлар сулоласи асосчиси, темурий шаҳзода Заҳириддин Муҳаммад Бобур миллатимизнинг энг ёрқин вакилларидан биридир. Заҳириддин Муҳаммад Бобур 1483 йил 14 февралда Андижоннинг Ахсикент туманида таваллуд топган.

Жорий йилга мўлжалланган стратегик ислоҳотлар тақдимот қилинди

Президент Шавкат Мирзиёев 13 февраль куни жорий йилда амалга ошириш мўлжалланган асосий стратегик ислоҳотлар бўйича тақдимот билан танишди. “Ўзбекистон – 2030” стратегиясида 2030 йилга бориб, мамлакатимиз ялпи ички маҳсулоти ҳажмини 160 миллиард долларга, аҳоли жон бошига даромадни 4 минг долларга етказиб, бу борада ўртачадан юқори давлатлар қаторига кириш мақсади белгиланган. Бунинг учун иқтисодиётда трансформация жараёнларини…

Ўзбекистон Президенти Венгриянинг “OTP” гуруҳи билан стратегик шерикликни кенгайтириш режаларини қўллаб-қувватлади

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 13 февраль куни Венгриянинг энг йирик “OTP” банки бошқаруви раиси Шандор Чаньини қабул қилди. Учрашувда банк-молия соҳасидаги, шу жумладан “OTP” гуруҳига давлатнинг “Ипотека-банк”даги улушини сотиш бўйича битим доирасидаги ҳамкорликнинг ижобий суръати мамнуният билан қайд этилди. Давлатимиз раҳбари банк хизматларини рақамлаштириш орқали уларнинг сифатини ошириш, кичик ва оилавий бизнес учун инновацион ва…

Қишлоқ хўжалигида унумдорлик ва манфаатдорликни ошириш чоралари белгиланди

Президент Шавкат Мирзиёев раислигида 12 февраль куни қишлоқ хўжалигида ишга солинмаган янги захираларни сафарбар этиш чора-тадбирлари муҳокамаси юзасидан видеоселектор йиғилиши ўтказилди. Сўнгги йилларда қишлоқ хўжалиги ҳам миқдор, ҳам самарадорлик жиҳатидан ривожланмоқда. Кластер тизими орқали юқори унумли техника ва чуқур қайта ишлаш кириб келмоқда. 2023 йилда соҳада ишлаб чиқариш 4,1 фоизга ўсиб, 426 триллион сўмни ташкил…

Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Ёввойи ҳайвонларнинг кўчиб юрувчи турларини сақлаб қолишга доир конвенцияси Томонлар конференциясининг 14-йиғилиши иштирокчиларига

Ҳурматли делегатлар! Хонимлар ва жаноблар! Атроф-муҳит ва биохилма-хилликни сақлаш йўлидаги муҳим халқаро тадбир – Ёввойи ҳайвонларнинг кўчиб юрувчи турларини сақлаб қолишга доир конвенцияси йиғилишининг барча иштирокчилари ва меҳмонларини самимий табриклайман. Авваламбор, Конвенция котибияти ва Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бўйича дастурига ушбу нуфузли анжуманни мамлакатимизда ўтказиш ташаббусини қўллаб-қувватлагани учун чуқур миннатдорчилик изҳор этаман. Жаҳон…

Бугун атоқли давлат ва жамоат арбоби, туркий (ўзбек) тилининг асосчиси Низомиддин Мир Алишер Навоий таваллудининг 583 йиллиги халқимиз томонидан кенг нишонланмоқда.

Бугун атоқли давлат ва жамоат арбоби, туркий (ўзбек) тилининг асосчиси Низомиддин Мир Алишер Навоий таваллудининг 583 йиллиги халқимиз томонидан кенг нишонланмоқда. Ўзбекистон Республикаси Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитасида ҳам мутафаккир бобомизнинг бебаҳо илмий-ижодий мероси, алоҳида ўрнига бағишланган маънавий тадбир ташкил этилди. Зеро, аллома асарларида юксак умуминсоний ғоялар, она тилимизнинг чексиз ифода имкониятлари…

ТИББИЁТ МУАССАСАСИ МУРОЖААТИ АСОСИДА АСОССИЗ ҲИСОБЛАНГАН ҚАРЗДОРЛИК БЕКОР ҚИЛИНИШИ ТАЪМИНЛАНДИ

Ўзбекистон Республикаси Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитасига газ, электр энергияси ва бошқа коммунал соҳалар тизимидаги муаммолар юзасидан ҳам кўплаб мурожаатлар келиб тушмоқда. Бундай мурожаатлардан бири Рақобат қўмитасининг Тошкент вилояти ҳудудий бошқармасига Бекобод шаҳрида фаолият юритаётган “METALLURG” шаҳар шифохонаси УКдан келиб тушган. Унда, мазкур унитар корхонага фойдаланилган газ учун 265 млн 831 минг…

Ўзбекистон ва Беларусь етакчилари “Амирсой” тоғ-чанғи мажмуасида учрашув ўтказдилар

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва расмий ташриф билан мамлакатимизда бўлиб турган Беларусь Республикаси Президенти Александр Лукашенко “Амирсой” тоғ дам олиш масканига ташриф буюрдилар. Кеча Тошкентда бўлиб ўтган музокараларда давлат раҳбарлари маданий-гуманитар йўналишда, шу жумладан спорт ва туризм соҳаларида фаол алмашинувларни давом эттиришга келишиб олдилар. Олий даражадаги учрашувлар якунида бошқа ҳужжатлар қаторида 2024-2025 йилларда Спорт…

Президентлар Технопарк фаолияти билан танишди

Беларусь Республикаси Президенти Александр Лукашенко Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ҳамроҳлигида Тошкент шаҳридаги Технопаркка ташриф буюрди. Олий мартабали меҳмон эътиборига Технопарк корхоналарида ишлаб чиқарилаётган маиший техника, электрон ҳисоблагичлар, лифт ва эскалаторлар, насослар, саноат қозонхоналари, совитиш тизимлари каби кенг турдаги юқори технологик маҳсулотлар тақдим этилди. Давлатимиз раҳбарининг ташаббуси билан ташкил этилган саноат мажмуасида умумий қиймати 365…

Давлат раҳбарлари биргаликда дарахт экдилар

“Кўксарой” қароргоҳида Ўзбекистон-Беларусь саммити якунлангач, биргаликда дарахт экиш маросими бўлиб ўтди. Фахрий меҳмонлар хиёбонида Президентлар Шавкат Мирзиёев ва Александр Лукашенко мамлакатларимиз ва халқларимиз ўртасидаги дўстлик ва шериклик муносабатларини янада мустаҳкамлашга интилиш рамзи сифатида дарахт экдилар.