Ўзбекистон Президенти мудофаа саноати мажмуалари билан танишди

Ўзбекистон Республикаси Президенти, Қуролли Кучлар Олий Бош қўмондони Шавкат Мирзиёев 11 январь куни Мудофаа саноати агентлигининг Тошкент вилоятида жойлашган ишлаб чиқариш кластерига ташриф буюрди. Давлатимиз раҳбарининг ташаббуси билан Қуролли Кучларимизни ислоҳ қилиш ва ҳар томонлама модернизация қилиш, уларни замонавий талабларга тўлиқ жавоб берадиган, Янги Ўзбекистоннинг мустақиллиги ва суверенитети, халқимиз хавфсизлиги ва фаровонлигини кафолатли таъминлашга қодир…

РАҚОБАТ ҚЎМИТАСИ ТОМОНИДАН ДАВЛАТ ХАРИДЛАРИ СОҲАСИДА НАЗОРАТНИ ТАЪМИНЛАШ ЮЗАСИДАН АМАЛГА ОШИРИЛГАН ИШЛАР

РАҚОБАТ ҚЎМИТАСИ ТОМОНИДАН ДАВЛАТ ХАРИДЛАРИ СОҲАСИДА НАЗОРАТНИ ТАЪМИНЛАШ ЮЗАСИДАН АМАЛГА ОШИРИЛГАН ИШЛАР Рақобат қўмитаси томонидан давлат харидларида “Рақобат тўғрисида”ги ҳамда “Давлат харидлари тўғрисида”ги Қонун ҳужжатларига риоя этилиши устидан белгиланган тартибда назорат ва таҳлил ишлари амалга ошириб келинмоқда. Қўмита ва ҳудудий бошқармалар томонидан 2023 йилда давлат буюртмачилари томонидан ўтказилган 62 465 та танлов (тендер) савдоларида таҳлил ишлари…

ЭЪЛОН!

“Рақобат қўмитаси томонидан давлат харидлари соҳасида назоратни таъминлаш юзасидан 2023 йилда амалга оширилган ишлар” юзасидан 2024 йил 11 январь куни соат 10:00 да АОКА биносида брифинг бўлиб ўтади. Брифингда Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси раиси маслаҳатчиси Отабек Усмонов маълумот беради («O‘zbekiston 24» ва «UzReport TV» телеканаллари ҳамда Youtube тармоғи орқали онлайн ёритилади). Шунингдек,…

Ёшлар ва бизнесни қўллаб-қувватлаш йилида ислоҳотлар самарадорлигини ошириш масалалари кўриб чиқилди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 10 январь куни иқтисодий ривожланиш, самарали бошқарув ва халқаро ҳамкорлик масалалари бўйича маслаҳатчи Сума Чакрабарти билан амалий учрашув ўтказди. «Ўзбекистон – 2030» стратегияси доирасидаги ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларнинг бориши ва уларнинг самарадорлигини ошириш борасидаги навбатдаги қадамлар кўриб чиқилди. Стратегияни юртимизда Ёшлар ва бизнесни қўллаб-қувватлаш йили деб эълон қилинган 2024 йилда амалга оширишнинг…

Қорақалпоғистон Республикасини иқтисодий ривожлантириш ва иш ўринларини кўпайтириш чоралари муҳокама қилинди

Президент Шавкат Мирзиёев 10 январь куни Қорақалпоғистон Республикасини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш борасидаги ишлар таҳлили ва келгуси вазифалар муҳокамаси бўйича йиғилиш ўтказди. Давлатимиз томонидан Қорақалпоғистон иқтисодиётини кўтаришга, одамларнинг турмуш сифатини яхшилашга алоҳида эътибор қаратиб келинмоқда. Сўнгги етти йилда ҳудудда мисли кўрилмаган ўзгаришлар рўй берди. Авваллари 15 та тумандан 12 таси дотацияда бўлган Қорақалпоғистон бугунги кунга келиб, ўз…

Савдо ва хизмат кўрсатиш, маданият соҳаларидаги лойиҳалар тақдимот қилинди

Президент Шавкат Мирзиёев 9 январь куни савдо ва хизматларни ривожлантириш, туризм ва маданият масканларини барпо этишга оид тақдимот билан танишди. Бу ҳақда ўтган йили 18 декабрда бўлган видеоселектор йиғилишида топшириқлар берилган эди. Хусусан, мамлакатимизда туризм салоҳияти катта экани, уни самарали ишга солиб, туризм масканлари ва меҳмон ўринларини кўпайтириш лозимлиги таъкидланганди. Тақдимотда шунга мувофиқ тайёрланган лойиҳалар…

Прокуратура органлари ходимлари куни муносабати билан бир гуруҳ ходимларни мукофотлаш тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони Мамлакатимиз прокуратура органларидаги кўп йиллик фидокорона меҳнати, юртимизда қонунийликни ва ҳуқуқ-тартиботни мустаҳкамлашга қўшган катта ҳиссаси, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини, жамият ва давлатнинг қонун билан қўриқланадиган манфаатларини ҳимоя қилиш йўлидаги ибратли фаолияти, ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ҳамда жамиятимизда ҳуқуқий маданиятни ошириш, ёш авлодни Ватанга муҳаббат ва садоқат руҳида тарбиялаш борасидаги алоҳида хизматлари учун…

Бандлик ва тадбиркорлик соҳаларидаги таклифлар муҳокама қилинди

Президент Шавкат Мирзиёев 8 январь куни аҳоли бандлигини ошириш ҳамда тадбиркорлик соҳасидаги мажбурий талабларни қисқартиришга оид таклифлар тақдимоти билан танишди. Расмий статистикага кўра, юртимизда ишсизлар сони 1 миллион 300 минг нафарни ташкил қилади. Бу йил яна 2 миллион 400 минг аҳоли меҳнат бозорига кириб келади. Шуларни инобатга олиб, сифатли ва юқори даромадли иш ўринлари ҳисобига…

Прокуратура органлари ходимлари ва фахрийларига

Ҳурматли прокуратура ходимлари! Муҳтарам фахрийлар! Аввало, сиз, азиз қонун посбонларини 8 январь – Ўзбекистон Республикаси прокуратура органлари ходимлари куни билан чин қалбимдан самимий муборакбод этаман. Барчамиз яхши тушунамизки, бугунги кунда Янги Ўзбекистонни барпо этиш йўлида амалга ошираётган барча ислоҳотларимизда қонун устуворлигини таъминлаш ҳал қилувчи аҳамият касб этмоқда. Қонун ҳукмрон бўлган жамиятда албатта адолат, сиёсий-ижтимоий барқарорлик, иқтисодий ўсиш…