Ўзбекистон Президенти Хитой миллий нефть-газ корпорацияси раиси билан учрашди

Хитойга давлат ташрифининг ишбилармонлик дастури давомида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев CNPC нефть-газ корпорацияси раиси Дай Хоулянни қабул қилди. Хитой миллий нефть-газ корпорацияси ўз соҳасида жаҳоннинг илғор компанияси бўлиб,  “Fortune Global 500” рейтингида етакчи ўринларни эгаллаб келмоқда. Нефть ва газ қазиб олиш бўйича йирик лойиҳаларни, шу жумладан хорижий мамлакатларда амалга ошириш борасида катта тажрибага эга.…

Ўзбекистон Президенти ОИИБ президенти Цзинь Лицюнь билан учрашув ўтказди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Хитойга давлат ташрифининг ишбилармонлик тадбирлари доирасида Осиё инфратузилмавий инвестициялар банки бош қароргоҳига ташриф буюриб, банк президенти Цзинь Лицюнь билан музокара ўтказди. Ушбу етакчи халқаро молиявий институт билан стратегик шерикликни янада кенгайтиришнинг долзарб масалалари кўриб чиқилди. Кейинги йилларда банк билан ҳамкорлик мисли кўрилмаган юксак даражага кўтарилди. Қўшма лойиҳалар портфели 3 миллиард…

Ўзбекистон Президенти Хитой халқининг қаҳрамонлари хотирасига ҳурмат бажо келтирди

Давлат ташрифи билан Хитой Халқ Республикасида бўлиб турган Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Пекин шаҳридаги Тяньаньмэнь майдонига ташриф буюрди. Ўзбекистон ва ХХР давлат мадҳиялари янгради. Давлатимиз раҳбари Халқ қаҳрамонлари ёдгорлиги пойига гулчамбар қўйиб, XIX-XX асарларда Хитой мустақиллиги ва озодлиги йўлида қурбон бўлганларнинг хотирасига ҳурмат бажо келтирди. Тяньаньмэнь майдони хитой миллатининг рамзий юраги ҳисобланади. 1949 йил…

Ўзбекистон Президенти парламентлараро муносабатларни янада ривожлантириш муҳимлигини қайд этди

24 январь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Хитойга давлат ташрифи доирасида Халқ сиёсий маслаҳат кенгаши Бутунхитой қўмитаси Раиси Чжао Лэцзи билан учрашув ўтказди. Суҳбатда Ўзбекистон-Хитой муносабатларида юксак даражага эришилгани мамнуният билан қайд этилиб, бу галги ташриф ҳар томонлама стратегик шерикликни кенгайтиришга янги кучли суръат бағишлашига ишонч билдирилди. Кейинги йилларда ўзаро савдо ҳажми икки баробар,…

Ўзбекистон Президенти Хитой Давлат кенгаши Бош вазири билан учрашув ўтказди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Хитой Халқ Республикасига давлат ташрифини ХХР Давлат кенгаши Бош вазири Ли Цян билан учрашувдан бошлади. Халқ йиғинлари уйида ўтган учрашувда кўп қиррали амалий ҳамкорликни, энг аввало, савдо-иқтисодий соҳада янада кенгайтириш масалалари кўриб чиқилди. ХХР ҳукумати раҳбари икки мамлакат етакчиларининг сиёсий иродаси ва биргаликдаги саъй-ҳаракатлари туфайли Ўзбекистон-Хитой муносабатлари барча соҳа ва…

Ўзбекистон Президенти Пекиндан Шэньчжэнга келди

Пекин шаҳридаги тадбирлар дастури якунлангач, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев рафиқаси билан бирга Шэньчжэнь шаҳрига келди. Аэропортда олий мартабали меҳмонни Гуандун музофотининг расмий шахслари кутиб олди. Эртага, 25 январь куни давлатимиз раҳбари Ўзбекистон-Хитой инвестиция форумида иштирок этади, ХХР етакчи компаниялари ва молиявий тузилмалари раҳбарлари билан учрашувлар ўтказади. Шэньчжэнь – Хитойнинг аҳоли сони бўйича учинчи шаҳри ҳамда…

Ўзбекистон Президенти Пекинга келди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев рафиқаси билан бирга давлат ташрифи билан Хитой Халқ Республикасига келди. Икки давлат байроқлари билан безатилган “Шоуду” халқаро аэропортида олий мартабали меҳмон шарафига фахрий қоровул саф тортди. Давлатимиз раҳбарини ХХР маданият ва туризм вазири Сунь Ели ва бошқа расмий шахслар кутиб олди. Ташриф дастурига мувофиқ эртага, 24 январь куни Ўзбекистон етакчиси…

Ўзбекистон Президенти Хитойга жўнаб кетди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Хитой Халқ Республикаси Раиси Си Цзиньпиннинг таклифига биноан 23 январь куни давлат ташрифи билан ушбу мамлакатга жўнаб кетди. Ташриф доирасида олий даражадаги музокаралар ва қатор икки томонлама учрашувлар ўтказилиши кўзда тутилган.

Спортдаги натижалар ва режалар бўйича ахборот берилди

Президент Шавкат Мирзиёевга спорт соҳасида эришилган натижалар ва халқаро мусобақаларга кўрилаётган тайёргарлик бўйича ахборот берилди. Мамлакатимизда спорт анча оммалашган, ёшлар спортсевар. Давлатимиз раҳбари ғояси билан ташкил этилган “Беш ташаббус олимпиадаси” жисмоний маданиятни янада кенг ёйишга хизмат қилмоқда. Ўтган йили мазкур олимпиада доирасидаги мусобақаларда 6 миллион 400 минг нафар ёшлар қамраб олинди. Спорт инфратузилмаси яхши ривожланмаган,…

Соғлиқни сақлаш соҳасидаги таклифлар кўриб чиқилди

Президент Шавкат Мирзиёев 22 январь куни соғлиқни сақлаш соҳасидаги ислоҳотларни жадаллаштириш бўйича таклифлар тақдимоти билан танишди. “Ўзбекистон – 2030” стратегиясида аҳоли саломатлигини таъминлаш, тиббиёт сифатини ошириш бўйича кўплаб вазифалар белгиланган. Бу ислоҳотларни жадаллаштириш ва ҳаётга самарали татбиқ этиш мақсадида халқаро экспертлар иштирокида таклифлар ишлаб чиқилди. Унга кўра, Соғлиқни сақлаш вазирлиги тузилмасида давлат муассасаси шаклида “Соғлиқни…