“CSG” компанияси билан биргаликдаги лойиҳаларни амалга ошириш масалалари кўриб чиқилди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Шэньчжэнь шаҳрига ташрифи доирасидаги навбатдаги учрашув “CSG” компанияси директорлар кенгаши раиси Мэн Чжэньпин билан бўлди. Хитойнинг электр тармоқлари соҳасидаги етакчи компаниялардан бири “CSG” тармоқларни қуриш ва бошқаришга ихтисослашган. Компаниянинг бозор капиталлашуви 60 миллиард долларни ташкил этади. Учрашувда истиқболли кооперация лойиҳаларини амалга ошириш масалалари кўриб чиқилди. Хитой компанияси иштирокида лойиҳалаштириш ва…

Ўзбекистон Президенти Хитойнинг “SANY” компанияси билан ўзаро манфаатли ҳамкорлик режаларини кўриб чиқди

Давлат ташрифининг ишбилармонлик дастури доирасида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Шэньчжэнь шаҳрида “SANY” компанияси директорлар кенгаши раиси Сян Вэньбони қабул қилди. “SANY” шамол турбиналарини ишлаб чиқарувчи дунёнинг етакчи 10 та компания қаторига киради. Шамол энергетикаси қурилмаларини ишлаб чиқариш ва сотишга, шамол электр станцияларини лойиҳалаштириш, қуриш, ишлатиш ва бошқаришга ихтисослашган. Учрашувда компаниянинг Қорақалпоғистон Республикасида шамол электр…

Ўзбекистон Президенти Ипак йўли фонди раиси билан учрашди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Шэньчжэнь шаҳридаги тадбирлар доирасида Ипак йўли фонди раиси Чжу Цзюнь билан учрашув ўтказди. Фонд 2014 йилда Хитой Халқ Республикаси Раиси Си Цзиньпин ташаббуси билан “Бир макон, бир йўл” лойиҳаси доирасидаги савдо-иқтисодий ва инвестициявий ҳамкорликни молиявий қўллаб-қувватлаш мақсадида ташкил этилган. Учрашувда саноат кооперацияси ва инфратузилмани ривожлантиришни молиявий қўллаб-қувватлаш учун фонд билан…

Ўзбекистон Президенти Ўзбекистон-Хитой инвестиция форумида иштирок этди

Хитой Халқ Республикасига давлат ташрифининг ишбилармонлик тадбирлари давомида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Гуандун музофоти партия қўмитаси котиби Хуан Куньмин билан биргаликда Шэньчжэнь шаҳрида ўтаётган қўшма Инвестиция форумида иштирок этди. Давлатимиз раҳбари ўтган йил май ойида Хитойга давлат ташрифи доирасида ҳам ушбу мамлакат ишбилармон, молия ва инвестиция доираларининг етакчи вакиллари билан учрашувлар ўтказган эди. Ўшанда…

Ўзбекистон Президенти Гуандун музофоти билан ўзаро манфаатли ҳамкорлик учун кенг имкониятларни қайд этди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 25 январь куни Шэньчжэнь шаҳрида Гуандун музофоти партия қўмитаси котиби Хуан Куньмин билан учрашув ўтказди. Гуандун – Хитойнинг энг ривожланган ҳудудларидан бўлиб, мамлакат ялпи ички маҳсулотининг қарийб 10 фоизини шакллантиради ва бу кўрсаткич бўйича етакчилик қилади. Музофот Ўзбекистон ҳудудларининг энг йирик иқтисодий шеригидир. Учрашувда музофот билан ўзаро манфаатли ҳамкорликни, энг…

Ўзбекистон билан Хитой ўртасидаги барча шароитларда ҳар томонлама стратегик шериклик муносабатларини мустаҳкамлашга қаратилган ҳужжатлар қабул қилинди

Олий даражадаги музокаралардан сўнг икки томонлама ҳужжатларни имзолаш маросими бўлиб ўтди. Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Хитой Халқ Республикаси Раиси Си Цзиньпин Қўшма баёнот имзоладилар. Унда томонларнинг ўзаро манфаатли ҳамкорликни турли соҳаларда ҳар томонлама мустаҳкамлаш ҳамда Ўзбекистон билан Хитой ўртасидаги барча шароитларда ҳар томонлама стратегик шерикликни мазмун жиҳатидан бойитишга интилиши тасдиқланган. Етакчилар ҳузурида қуйидагилар…

Ўзбекистон ва Хитой етакчилари кўп қиррали ва ҳар томонлама стратегик шерикликни янада кенгайтириш масалаларини кўриб чиқдилар

24 январь куни Пекин шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Хитой Халқ Республикаси Раиси Си Цзиньпиннинг расмий делегациялар аъзолари иштирокидаги музокаралари бўлиб ўтди. Учрашув аввалида Президентимиз Хитой етакчисига ташриф билан келиш таклифи ва кўрсатилаётган илиқ меҳмондўстлик ҳамда Янги Ўзбекистондаги ислоҳотларнинг юксак эътирофи учун самимий миннатдорлик билдирди. Давлат раҳбарлари кейинги йилларда икки томонлама муносабатлар ривожида…

Ўзбекистон Президентини расмий кутиб олиш маросими бўлиб ўтди

24 январ куни Пекин шаҳри Тяньаньмэнь майдонидаги Халқ йиғинлари уйида давлат ташрифи билан Хитойда бўлиб турган Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевни расмий кутиб олиш маросими бўлди. Давлатимиз раҳбари шарафига фахрий қоровул саф тортди. Хитой Халқ Республикаси Раиси Си Цзиньпин Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевни кутиб олди. Етакчилар икки мамлакат расмий делегациялари аъзоларини қутладилар. Ҳарбий оркестр ижросида…

Ўзбекистон Президенти Хитой Экспорт-импорт банки раиси билан музокара ўтказди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Пекин шаҳридаги тадбирлар доирасида Хитой Экспорт-импорт банки раиси Ву Фулинни қабул қилди. ХХР Эксимбанкига 1994 йилда асос солинган. Активлари қиймати 800 миллиард доллардан ортиқ бўлган банк ташқи савдо ва халқаро иқтисодий ҳамкорликни қўллаб-қувватлаш бўйича Хитойнинг етакчи молиявий институтидир. Учрашувда мамлакатимиздаги қўшма лойиҳалар портфели 3,5 миллиард долларга етгани мамнуният билан қайд…

Ўзбекистон Президенти CITIC корпорацияси билан ҳамкорликни кенгайтириш муҳимлигини қайд этди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Пекин шаҳрида Хитойнинг CITIC корпорацияси раҳбари Си Гохуа билан учрашув ўтказди. Хитой мулкни бошқариш бўйича халқаро инвестиция корпорацияси молиявий хизматлар кўрсатувчи ҳамда йирик саноат ва инфратузилма лойиҳаларини амалга оширувчи етакчи компаниядир. Унинг активлари қарийб 1,5 триллион долларни ташкил этади. Учрашувда қўшма лойиҳалар портфелини кенгайтириш масалалари кўриб чиқилди, бунда асосий эътибор…