Тўпаланг ГЭСдаги модернизация ишлари кўздан кечирилди

Президент Шавкат Мирзиёев 16 ноябрь куни Сурхондарё вилоятидаги Тўпаланг гидроэлектр станциясига бориб, модернизация ишларини кўздан кечирди. Мамлакатимиз ҳам иқтисодий, ҳам аҳоли сони жиҳатидан ўсиб, энергетика қувватларига талаб йилдан-йилга ортмоқда. Буни таъминлаш мақсадида давлатимиз томонидан барча манбалар ишга солинмоқда. Жумладан, гидроэнергетикани ривожлантиришга катта урғу берилаяпти. Сўнгги йилларда 19 та янги гидро электр станция барпо этилди, 13…

Сурхондарёда йирик газ-кимё мажмуаси қурилмоқда

Президент Шавкат Мирзиёев Сурхондарё вилоятининг Бойсун туманида бўлиб, “Мустақилликнинг 25 йиллиги” газ-кимё мажмуаси қурилиши билан танишди. Бу ерда газ кони бир неча ўн йиллар олдин топилган. Бироқ географияси мураккаб бўлгани, ўша пайтда замонавий технология ва маблағ бўлмагани учун ҳеч ким ўзлаштиришга ботинолмаган. Шавкат Мирзиёевнинг қатъияти билан бу борада амалий қадамлар ташланди. Давлатииз раҳбари 2019 йил…

Аждодлар мероси тинчликни қадрлашга ундайди

Президент Шавкат Мирзиёев 16 ноябрь куни Сурхондарё вилоятига ташриф буюрди. Дастлаб буюк олим Ҳаким ат-Термизий мақбараси зиёрат қилинди. Қуръон оятлари тиловат этилиб, Аллоҳдан юртимизга тинчлик, халқимизга фаровонлик тилаб дуо ўқилди. Уламолар билан суҳбатда бугун дунёда турли низо ва урушлар бўлаётгани, бегуноҳ инсонлар қони тўкилаётгани афсус билан қайд этилди. Бу юртимиздаги тинчлик-осойишталик қадрини янада теран англатиб,…

Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси йирик савдо тармоқларида озиқ-овқат маҳсулотлари…

Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси йирик савдо тармоқларида озиқ–овқат маҳсулотлари (ун, ёғ, гўшт, сут, шакар ва б.қ.) маҳаллий ишлаб чиқарувчиларига тенг рақобат шароитини яратиш ва улар ўртасидаги муносабатларни тартибга солиш мақсадида ўрганиш ўтказаётганлигини маълум қилади. Шу муносабат билан, йирик савдо тармоқларида маҳсулотни етказиб берувчи ёки етказиб бериш таклифи рад этилган, жумладан қуйидаги ҳолатларга…

Шавкат Мирзиёев Сурхондарёда бўлади

Президент Шавкат Мирзиёев ҳудудлар иқтисодиёти, муҳим ижтимоий дастурлар ижроси билан танишиш мақсадида Сурхондарё вилоятига жўнаб кетди. Ташриф дастури кенг кўламли. Иқтисодий йўналишда газни қайта ишлаш, гидроэнергетика, чарм саноати, қишлоқ хўжалиги, тадбиркорлик лойиҳалари кўздан кечирилади. Ижтимоий соҳаларда ичимлик суви таъминоти, маҳалла тизими, соғлиқни сақлаш, ёшлар масалаларига эътибор қаратилади.

Ўзбекистон соғлиқни сақлаш соҳаси ходимларига

Ҳурматли тиббиёт ходимлари! Аввало, ўз ҳаётини эл-юрт саломатлигини асрашдек олижаноб ишга бағишлаб келаётган сиз, азизларни қутлуғ касб байрамингиз – Тиббиёт ходимлари куни билан самимий муборакбод этаман. Биз Янги Ўзбекистонда инсон қадри ва манфаатларини таъминлашни ўз олдимизга эзгу мақсад қилиб қўйган эканмиз, бу йўлда халқимиз саломатлигини мустаҳкамлаш энг муҳим вазифаларимиздан бири бўлиши табиийдир. Айни шу мақсадда…

Тиббиёт ходимлари куни муносабати билан соҳа ходимларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони Мамлакатимизда соғлиқни сақлаш тизимини халқаро стандартлар асосида ривожлантириш, тиббий хизмат кўрсатиш сифатини ошириш, аҳоли саломатлигини ишончли муҳофаза қилиш борасидаги кўп йиллик самарали меҳнати, соҳани тубдан ислоҳ этишга қаратилган дастурлар ижросини муваффақиятли таъминлаш, замонавий даволаш усулларини амалиётга кенг татбиқ этиш, жамиятда соғлом турмуш тарзини мустаҳкамлашга қўшган муносиб ҳиссаси, юқори малакали кадрларни тайёрлаш…

Ўзбекистон ва Италия Президентлари дарахт экиш маросимида иштирок этдилар

Ўзбекистон-Италия саммити дастури доирасида Президент Шавкат Мирзиёев ва Президент Сержо Маттарелла дарахт экиш маросимида иштирок этдилар. “Кўксарой” қароргоҳидаги Фахрий меҳмонлар хиёбонида давлат раҳбарлари биргаликда арча экдилар. Бу халқларимиз ўртасидаги анъанавий дўстлик муносабатлари мустаҳкамланиб, Ўзбекистон ва Италиянинг кўп қиррали ҳамкорлиги ва стратегик шериклиги кенгайиб бораётганининг рамзи бўлади.

Ўзбекистон билан Италия ўртасидаги кўп қиррали ҳамкорликни янада ривожлантириш бўйича қатор икки томонлама ҳужжатлар имзоланди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Италия Республикаси Президенти Сержо Маттарелланинг музокаралари якунида икки мамлакат ўртасидаги стратегик шериклик ва кўп қиррали ҳамкорлик муносабатларини янада ривожлантиришга қаратилган Қўшма баёнот қабул қилинди. Давлат раҳбарлари ҳузурида Дипломатик паспорт эгаларини виза тартиб-таомилларидан озод этиш тўғрисида Ҳукуматлараро битим ҳамда таълим, фан, технология ва инновациялар, спорт соҳасида ҳамкорлик қилиш тўғрисида келишувлар…

Ўзбекистон ва Италия Президентлари стратегик шериклик муносабатларини кенгайтириш режаларини муҳокама қилдилар

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Италия Республикаси Президенти Сержо Маттарелла “Кўксарой” қароргоҳида икки томонлама музокара ўтказдилар. Учрашув аввалида давлатимиз раҳбари олий мартабали меҳмонни самимий қутлаб, Италия Президентининг ушбу ташрифи икки томонлама муносабатлар ривожида муҳим воқеа эканини таъкидлади. Сержо Маттарелла Ўзбекистон етакчисига таклиф ҳамда Италия делегациясига кўрсатилаётган меҳмондўстлик учун дилдан миннатдорлик билдирди. Италия Президенти Янги…