Олимпия шаҳарчаси илмий, амалий, ўқув-машғулот маркази бўлади
Президент Шавкат Мирзиёев 18 ноябрь куни Олимпия шаҳарчаси қурилиши билан танишди. Маълумки, 2025 йилда Ёшлар ўртасидаги Осиё ва Параосиё ўйинлари юртимизда ўтказилади. Шу боис Олимпия шаҳарчасида мазкур мусобақалар дастурига киритилган барча спорт турлари учун шароит бўлади. Унинг майдони 100 гектар. Асосий иншоотлар – 10 минг ўринли стадион ва 2 мингдан томошабинга мўлжалланган велодром, сув спорти…