Ўзбекистон Президенти Пекинга келди

Хитой Халқ Республикаси Раиси Си Цзиньпиннинг таклифига биноан Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев рафиқаси билан бирга амалий ташриф билан Пекин шаҳрига келди. “Шоуду” халқаро аэропортида давлатимиз раҳбарини ХХР фавқулодда вазиятлар вазири Ван Сянси ва бошқа расмий шахслар кутиб олди. Олий мартабали меҳмонлар шарафига икки мамлакат давлат байроқлари кўтарилди, фахрий қоровул саф тортди. Ташриф доирасида 17-18…

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Бутунжаҳон туризм ташкилоти Бош Ассамблеяси 25-сессиясидаги нутқи

Ҳурматли Бош котиб жаноблари! Ҳурматли делегация раҳбарлари! Хонимлар ва жаноблар! Бутунжаҳон туризм ташкилоти Бош Ассамблеяси 25-сессиясининг очилиш маросимида барчангизни самимий қутлашдан бахтиёрман. Ташкилотимизнинг юбилей йиғилиши Буюк ипак йўлининг дурдонаси, Янги Ўзбекистоннинг йирик сайёҳлик маскани бўлган ушбу қадимий шаҳарда ўтказилаётгани чуқур рамзий маънога эга. Жаҳон цивилизациялари чорраҳасида жойлашган бу бетакрор шаҳар асрлар мобайнида Шарқ ва Ғарбни…

Президент туризм кўргазмаси билан танишди

Давлатимиз раҳбари Самарқанддаги “Буюк ипак йўли” халқаро туризм марказида ташкил этилган Ўзбекистоннинг туризм салоҳияти кўргазмаси билан танишди. Маълумки, шу кунларда Самарқандда Бутунжаҳон туризм ташкилоти Бош Ассамблеясининг 25-сессияси бўлиб ўтмоқда. Бу мамлакатимиздаги очиқлик ва эркинлик, улкан сайёҳлик салоҳиятининг эътирофи, дейиш мумкин. Ушбу омилларга таяниб, юртимизда туризмни ривожлантириш учун барча қулайликлар яратилмоқда. Салкам юзта мамлакат фуқаролари Ўзбекистонга…

Ўзбекистон Президенти амалий ташриф билан Хитойда бўлади

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Хитой Халқ Республикаси Раиси Си Цзиньпиннинг таклифига биноан 17-18 октябрь кунлари “Бир макон, бир йўл” учинчи халқаро форуми тадбирларида иштирок этиш учун амалий ташриф билан Пекин шаҳрида бўлади. Юбилей саммитнинг кун тартибидан савдо-иқтисодий ҳамкорликни янада ривожлантириш, транспорт-коммуникациявий ўзаро боғлиқликни кучайтириш, “яшил” тараққиёт, рақамлаштириш дастурларини илгари суриш ва бошқа масалалар ўрин…

Ўзбекистон Республикаси Президенти МДҲ саммитида иштирок этди

Амалий ташриф билан Бишкек шаҳрида бўлиб турган Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги Давлат раҳбарлари кенгашининг навбатдаги мажлисида иштирок этди. Қирғиз Республикаси Президенти Садир Жапаров раислигида ўтган саммит ишида Озарбайжон Республикаси Президенти Илҳом Алиев, Беларусь Республикаси Президенти Александр Лукашенко, Қозоғистон Республикаси Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев, Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин, Тожикистон Республикаси Президенти Эмомали…

Ўзбекистон ва Беларусь етакчилари икки томонлама муносабатлар кун тартибидаги масалаларни муҳокама қилдилар

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 13 октябрь куни Бишкек шаҳрида ўтаётган МДҲ саммити доирасида Беларусь Республикаси Президенти Александр Лукашенко билан учрашув ўтказди. Икки томонлама муносабатларнинг долзарб масалалари муҳокама қилинди. Етакчилар Ўзбекистон ва Беларусь ўртасидаги кўп қиррали алоқалар жадал ривожланиб бораётганини мамнуният билан қайд этдилар. Ўзаро товар айирбошлаш кўрсаткичлари ўсмоқда, иқтисодиётнинг турли тармоқларида кооперация лойиҳаларини амалга…

Ўзбекистон Президенти Қирғизистонга келди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев амалий ташриф билан Бишкек шаҳрига келди. “Манас” халқаро аэропортида давлатимиз раҳбарини Қирғиз Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Раиси – Президент Администрацияси раҳбари Ақилбек Жапаров ва бошқа расмий шахслар кутиб олди. Бугун Қирғизистон пойтахтида Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги саммити бўлиб ўтади. Давлат раҳбарлари кенгашининг навбатдаги мажлиси кун тартибидан МДҲ доирасидаги кўп томонлама ҳамкорликни янада…

Ўзбекистон Президенти МДҲ саммитига жўнаб кетди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Қирғиз Республикаси Президенти Садир Жапаровнинг таклифига биноан Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги Давлат раҳбарлари кенгашининг навбатдаги мажлисида иштирок этиш учун амалий ташриф билан Бишкек шаҳрига жўнаб кетди.

Тарихда илк бор UNWTO Бош Ассамблеяси сессияси Ўзбекистонда ўтказилади

16 – 20 октябрь кунлари Самарқанд шаҳрида Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Бутунжаҳон Туризм Ташкилоти (UNWTO) Бош Ассамблеясининг 25-юбилей сессияси ўтказилиши кутилмоқда. Таъкидлаш лозимки, Ўзбекистон ўз тарихида биринчи марта БМТ оиласига кирувчи ташкилотнинг энг муҳим тадбири ҳисобланган ва икки йилда бир марта ўтказиладиган Бош ассамблеяга мезбонлик қилмоқда. Тадбир 160 га яқин давлатдан туризм йўналишида фаолият юритувчи давлат…

Ўзбекистон Республикаси Президенти МДҲ саммитида иштирок этади

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Қирғиз Республикаси Президенти Садир Жапаровнинг таклифига биноан Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги Давлат раҳбарлари кенгашининг навбатдаги мажлисида иштирок этиш учун 13 октябрь куни амалий ташриф билан Бишкек шаҳрида бўлади. Саммит тадбирлари давомида МДҲ доирасидаги кўп томонлама ҳамкорликни янада кенгайтириш, жумладан, савдо, инвестициялар, саноат кооперацияси, инновациялар, рақамлаштириш, транспорт, таълим, маданият ва бошқа соҳаларда…