2024 йил учун давлат бюджетининг асосий йўналишлари кўриб чиқилди

Президент Шавкат Мирзиёев раислигида 2024 йил учун давлат бюджетининг асосий йўналишлари ҳамда тармоқ ва ҳудудларда амалга ошириладиган вазифалар муҳокамаси юзасидан видеоселектор йиғилиши ўтказилди. Давлат бюджети даромадларини кўпайтириш, харажатларини оптималлаштириш бўйича ҳар бир соҳа, тармоқ ва ҳудудлар кесимида мавжуд захира ва имкониятлар атрофлича таҳлил қилинди. Аввало, йирик саноат тармоқларида харажатни қисқартириш орқали таннархни камайтириш бўйича аниқ…

Туркий давлатлар ташкилотига аъзо давлатлар Хавфсизлик кенгашлари котибларининг иккинчи йиғилиши иштирокчиларига

Ҳурматли Хавфсизлик кенгашлари котиблари! Муҳтарам Бош котиб! Ҳурматли делегация аъзолари! Туркий цивилизация марказларидан бири бўлган Тошкент шаҳрига ташриф буюрган Туркий давлатлар ташкилотига аъзо давлатлар Хавфсизлик кенгашлари котиблари иккинчи йиғилишининг барча иштирокчиларини чин қалбимдан қутлайман. Аввало, сизларнинг тимсолингизда ҳамкасбларим – Туркий давлатлар ташкилотига аъзо давлатлар раҳбарларига ўзимнинг чуқур ҳурмат-эҳтиромимни ҳамда Ўзбекистон раислигини қўллаб-қувватлаганлари учун самимий миннатдорчилигимни…

Айрим оммавий ахборот воситалари ҳамда ижтимоий тармоқларида АИ-80 маркали бензин билан боғлиқ тарқатилган хабарлар бўйича РАДДИЯ

Айрим оммавий ахборот воситалари ва ижтимоий тармоқлар (Telegram каналлари)да “Ўзбекистонда АИ-80 бензин сотиб олишда чекловлар жорий қилинди, бу АЁҚШларда бензин тақчиллигига сабаб бўлиши мумкин” сарлавҳаси остида аниқлаштирилмаган ахборот тарқатилмоқда. Биржа савдоларида, бензиннинг 80 фоизи 1 тн лотларда қолган қисмида вагон нормасида (60 ва 55 тн) сотилмоқда ва бугунги кунда биржа савдоларида АИ-80 бензинини сотиб олиш…

Эришилган иқтисодий кўрсаткичлар ва келгуси прогнозлар муҳокама қилинди

Президент Шавкат Мирзиёев ҳузурида жорий йилнинг 9 ойида эришилган иқтисодий натижалар, йил якунигача кутилаётган кўрсаткичлар ва 2024 йилга мўлжалланган макроиқтисодий прогнозлар муҳокама қилинди. Жорий йилнинг 9 ойида мамлакатимиз иқтисодиёти 5,8 фоизга ўсди. Жумладан, саноат 5,7 фоиз, қишлоқ хўжалиги 4,1 фоиз, хизматлар 12,1 фоизга ошди. Жаҳон бозорлари ва логистикадаги мураккабликларга қарамай, экспорт 23,5 фоизга ошиб, 17,7 миллиард долларни…

Ўзбекистон Президенти Халқ сиёсий маслаҳат кенгаши Бутунхитой қўмитаси Раиси билан учрашди

Хитойга ташриф тадбирлари доирасида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Халқ сиёсий маслаҳат кенгаши Бутунхитой қўмитаси Раиси Ван Хунин билан учрашув ўтказди. Суҳбатда Хитой томони давлатимиз раҳбари “Макон ва йўл” учинчи халқаро форумида илгари сурган муҳим ташаббусларни юксак баҳолади ва бунинг учун самимий миннатдорлик билдирди. Ўзбекистон-Хитой дўстлик ва ҳар томонлама стратегик шериклик муносабатларини янада кенгайтириш ва…

Ўзбекистон Президенти Яшил ипак йўли доирасидаги халқаро саъй-ҳаракатларни бирлаштиришга чақирди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 18 октябрь куни Пекин шаҳрида “Бир макон, бир йўл” халқаро форумининг очилиш маросимида ҳамда “Инсон ва табиат уйғунлиги йўлида “Яшил ипак йўлини” биргаликда барпо этиш” мавзусидаги ялпи йиғилишида иштирок этди. Хитой вице-президенти Хань Чжэн модераторлигида ўтган саммит ишида Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош котиби Антониу Гутерриш, давлат ва ҳукуматлар етакчилари, молиявий…

Ўзбекистон Президентининг Хитойга ташрифи якунланди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Пекин шаҳрига тадбирларга бой амалий ташрифи якунланди. Ташриф чоғида давлатимиз раҳбари Хитой Раиси Си Цзиньпин ва Вьетнам Президенти Во Ван Тхионг билан музокаралар ўтказди. Хитой Халқ сиёсий маслаҳат кенгаши раиси, ушбу мамлакатнинг етакчи «Ameri International», «CAMCE», «China Energy», «State Grid» корпорациялари раҳбарлари билан учрашувлар бўлиб ўтди. Ўзбекистон Президенти рафиқаси билан…

“Бир макон, бир йўл” форуми иштирокчилари тантанали кутиб олинди

Пекин шаҳридаги Халқ йиғинлари уйида “Бир макон, бир йўл” учинчи халқаро форумида иштирок этаётган делегациялар раҳбарларини расмий кутиб олиш маросими бўлди. Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва рафиқасини Хитой Халқ Республикаси Раиси Си Цзиньпин ва рафиқаси тантанали кутиб олди. Маросимда Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош котиби Антониу Гутерриш, Россия Президенти Владимир Путин, Қозоғистон Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев,…

Ўзбекистон ва Хитой етакчилари ҳар томонлама стратегик шериклик муносабатларини янада мустаҳкамлаш масалаларини муҳокама қилдилар

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 17 октябрь куни Хитой Халқ Республикаси Раиси Си Цзиньпин билан музокаралар ўтказди. Ўзбекистон билан Хитой ўртасидаги дўстлик ва ҳар томонлама стратегик шериклик муносабатларини янада мустаҳкамлашнинг долзарб масалалари кўриб чиқилди. Учрашув аввалида Президентимиз таклиф ва кўрсатилаётган самимий қабул учун Хитой етакчисига миннатдорлик билдирди. Ўзбекистон раҳбари ХХР Раисини Хитой ташкил топган кун…

Ўзбекистон Президенти Хитойнинг етакчи “Amer International” компанияси раисини қабул қилди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 17 октябрь куни Пекин шаҳрига амалий ташриф доирасида ўзига ажратилган қароргоҳда “Amer International” индустриал-саноат холдинги раиси Ван Вэньинни қабул қилди. Хитойнинг етакчи конгломератларидан бири бўлган “Amer International” юксак технологиялар, электроника, яримўтказгичлар саноати, кончилик ва қайта ишлаш тармоқларидаги лойиҳалар билан шуғулланади. Компания “Fortune 500” глобал рейтингига кирган. Хитойда ва унинг ташқарисида…