Ўзбекистон Республикаси Президенти Тожикистон Республикаси Президенти билан телефон орқали мулоқот қилди

5 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Тожикистон Республикаси Президенти Эмомали Раҳмоннинг телефон орқали мулоқоти бўлиб ўтди. Давлатимиз раҳбари Тожикистон етакчисини таваллуд куни билан дилдан қутлаб, унга мустаҳкам соғлик, бахт-саодат ва муваффақиятлар, биродар тожик халқига эса тинчлик-осойишталик ва равнақ тилади. Ўзбекистон-Тожикистон муносабатларида бугунги дўстлик, стратегик шериклик ва иттифоқчилик даражасига эришилишида Эмомали Раҳмоннинг ҳиссаси…

Ўзбекистон Президенти Татаристон саноат салоҳияти кўргазмаси билан танишди

Россия Федерациясига расмий ташриф доирасида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Қозон шаҳридаги “Казань Экспо” марказида очилган Татаристон саноат салоҳияти кўргазмасига ташриф буюрди. Давлатимиз раҳбарига Россия Ҳукумати Раисининг ўринбосари – саноат ва савдо вазири Денис Мантуров ва Татаристон Раиси Рустам Минниханов ҳамроҳлик қилди. Кеча шу ерда учинчи Ўзбекистон-Россия ҳудудлараро ҳамкорлик форуми бўлиб ўтди. Президентимизга ушбу тадбир…

Ўзбекистон Президентининг Россия Федерациясига ташрифи бошланди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Россия Федерациясига расмий ташрифнинг биринчи манзили – Қозон шаҳрига келди. Абдулла Тўқай номидаги халқаро аэропортда давлатимиз раҳбарини Россия Ҳукумати Раисининг ўринбосари – саноат ва савдо вазири Денис Мантуров ва Татаристон Раиси Рустам Минниханов кутиб олди. Ташриф дастурига мувофиқ, бугун Қозонда қатор тадбирлар бўлиб ўтади. Эртага, 6 октябрь куни, Москвада бўлиб…

Ўзбекистон Президенти Москвага келди

Расмий ташриф билан Россия Федерациясида бўлиб турган Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Қозондан Москвага келди. Россия пойтахтининг “Внуково-2” аэропортида давлатимиз раҳбарини Россия Федерацияси Ҳукумати Раисининг ўринбосари – саноат ва савдо вазири Денис Мантуров ва бошқа расмий шахслар кутиб олди. Олий мартабали меҳмон шарафига Ўзбекистон ва Россия давлат байроқлари кўтарилди, фахрий қоровул саф тортди. Тантанали кутиб…

Ўзбекистон Президенти Татаристон Раиси билан музокара ўтказди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Россия Федерациясига расмий ташриф доирасида Қозон шаҳрида Татаристон Республикаси Раиси Рустам Минниханов билан учрашув ўтказди. Суҳбат аввалида давлатимиз раҳбари кейинги йилларда ўзаро ҳамкорликда юқори натижаларга эришилганини мамнуният билан қайд этди. Савдо ва инвестициялар ҳажми ошиб бормоқда. Тошкент вилоятида “Чирчиқ” кимё-индустриал технопарки муваффақиятли фаолият олиб бормоқда, Жиззах вилоятида технопарк қурилиши давом…

Ўзбекистон Президенти Қозондаги Кремль обидалари билан танишди

Татаристон Республикасига ташриф давомида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев “Қозон Кремли” тарихий-меъморий ва бадиий музей-қўриқхонасида бўлди. Давлатимиз раҳбарига Татаристон Раиси Рустам Минниханов ҳамроҳлик қилди. Қозондаги Кремль ЮНЕСКОнинг Бутунжаҳон мероси рўйхатига киритилган. Қозоннинг энг қадимги қисми бўлиб, шаҳарнинг кўп асрлик тарихини ўзида мужассам этган меъморий, тарихий ва археологик ёдгорликлардан иборат. Бу ерда Ўзбекистон Президенти Қул Шариф…

Ўзбекистон Президенти Россия Федерациясига жўнаб кетди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Россия Федерацияси Президенти Владимир Путиннинг таклифига биноан 5 октябрь куни расмий ташриф билан ушбу мамлакатга жўнаб кетди. Ташриф дастурига мувофиқ, давлатимиз раҳбари Қозон ва Москва шаҳарларида бўлади, тор ва кенгайтирилган таркибда олий даражадаги музокаралар бўлиб ўтади. Шунингдек, Россия Федерацияси Ҳукумати Раиси Михаил Мишустин ва Татаристон Раиси Рустам Минниханов билан учрашувлар…