Академик Наим Каримов вафоти муносабати билан ҳамдардлик

Ўзбекистон илм-фани ва адабиёти оғир жудоликка учради. Филология фани соҳасида атоқли олим, Ўзбекистон Фанлар академиясининг академиги Наим Каримов шу йил 17 сентябрь куни 91 ёшида вафот этди. Н.Каримов 1932 йил 12 декабрда Тошкент шаҳрида туғилди. 1955 йилда Ўрта Осиё давлат университети (ҳозирги Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети)ни тамомлаб, ушбу олий таълим муассасасининг аспирантурасида таҳсил…