УСТОЗЛАР СИЗГА ЭҲТИРОМ

Рақобатни ривожлантириш  ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитасида 1 октябрь  – Ўқитувчи ва мураббийлар куни ўзгача нишонланади. Ушбу кун муносабати билан Қўмитада “Устозлар сизга эҳтиром” мавзуида  тадбир  ташкил этилди. Тадбирга мазкур соҳада узоқ йиллар  фаолият юритган ва кўплаб шогирдларни етиштирган фахрийлар таклиф этилди. Қувонарлиси, бу йил Рақобат қўмитасида фаолият юритган, тизим ривожига ўзининг муносиб ҳиссасини…

ХАЛҚАРО ҲАМКОРЛИК: ҚЎМИТА ВА EВРООСИЁ ИҚТИСОДИЙ КОМИССИЯСИ

Жорий йилнинг 28-29 сентябрь кунлари Россия Федерацияси пойтахти Москва шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси ва Евроосиё иқтисодий комиссиясининг монополияга қарши тартибга солиш блоки вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди. Тадбирдан кўзланган асосий мақсад Ўзбекистон Республикаси ва Евроосиё иқтисодий комиссияси ўтказаётган тадқиқотлар, жумладан, рақамли бозорлар бўйича тажриба алмашишдан иборат эди. Йиғилишда…

Рақобат қўмитаси томонидан инсофсиз рақобат амалиётлари ва давлат харидлари соҳасида назоратни таъминлаш юзасидан амалга оширилган ишлар

Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси раис маслаҳатчиси Отабек Усманов АОКАда ўтказилган брифингда инсофсиз рақобат амалиётлари ва давлат харидлари соҳасида назоратни таъминлаш юзасидан амалга оширилган ишлар ҳақида маълумот бериб ўтди. Рақобат қўмитаси томонидан инсофсиз рақобат амалиётлари ва давлат харидлари соҳасида назоратни таъминлаш, тил бириктиришлар ва картель келишувларга қарши курашиш соҳасида ҳам кўплаб ишларни…

ЭЪЛОН!

ЭЪЛОН! 2023 йил 28 сентябрь куни соат 16:00 да АОКА биносида брифинг бўлиб ўтади. Мавзу: “Рақобат қўмитаси томонидан инсофсиз рақобат амалиётлари ва давлат харидлари соҳасида назоратни таъминлаш юзасидан амалга оширилган ишлар”. Брифингда Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси раиси маслаҳатчиси Отабек Усмонов маълумот беради. Брифинг «UzReport TV» ва «O‘zbekiston 24» телеканаллари ҳамда Youtube тармоғи…

ИҚТИСОДИЙ КОНЦЕНТРАЦИЯ ВА ИҚТИСОДИЁТДА ДАВЛАТ ИШТИРОКИНИ НАЗОРАТ ҚИЛИШ СОҲАСИДА АМАЛГА ОШИРИЛГАН ИШЛАР

Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси томонидан 2023 йилнинг 8 ойи давомида хўжалик юритувчи субъектларни қўшиб юбориш ва қўшиб олиш ҳамда хўжалик юритувчи субъектларнинг устав фондидаги акцияларни (улушларни) олиш бўйича битимларга олдиндан розилик олиш юзасидан жами 103 та мурожаат келиб тушган. Шундан, 15 та мурожаат хўжалик юритувчи субъектларни қўшиб юбориш ва қўшиб олишга…

Рақобат қўмитаси ҳамда унинг ҳудудий бошқармалари ходимлари учун Ўзбекистон Республикасининг янги таҳрирдаги Конституцияси мазмун-моҳиятига бағишланган тарғибот тадбири ўтказилди.

Рақобат қўмитаси ҳамда унинг ҳудудий бошқармалари ходимлари учун Ўзбекистон Республикасининг янги таҳрирдаги Конституцияси мазмун-моҳиятига бағишланган тарғибот тадбири ўтказилди. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 8 майдаги “Янги таҳрирдаги Ўзбекистон Республикаси Конституциясини амалга ошириш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-67-сон Фармони билан Янги таҳрирдаги Конституциядан келиб чиқадиган вазифаларни амалга ошириш бўйича тадбирларни ўз ичига олган дастур тасдиқланган.…

Қўмитага мурожаат қилган 6 нафар фуқароларга 53 млн сўмга яқин суғурта тўловлари тўлаб берилиши таъминланди.

Ҳаёт турли тасодифларга тўла, гоҳида кўча-кўйларда автомобилларнинг тўқнашиб кетиши каби бахтсиз ҳодисаларга ҳам гувоҳ бўламиз. Шундан сўнг автомашиналарни таъмирлаш учун пул сарфлаш, вақт кетказиш каби ташвишлар бошланади. Автомобилларни қайта таъмирлашда суғурта тўловлари моддий жиҳатдан бирмунча таъминлайди. Албатта, бунинг учун фуқаро аввало суғурталанган бўлиши лозим. Аммо шунга қарамай,  баъзида йўл-транспорт ҳодисасига учраганларнинг суғурта пуллари кечикади, ёки…

Рақобат қўмитаси хузуридаги “Рақамли трансформация ва аутсорсинг маркази” ДУК томонидан 2023 йилда амалга оширилган ишлар тўгрисида  м а ъ л у м о т

Рақобат қўмитаси хузуридаги “Рақамли трансформация ва аутсорсинг маркази” ДУК томонидан 2023 йилда амалга оширилган ишлар тўгрисида  м а ъ л у м о т   “Рақамли трансформация ва аутсорсинг маркази” ДУК томонидан Қўмита фаолиятига жорий этилаётган “FAIR TECH” ягона ахборот тизими тегишли тартибда тасдиқланган техник топшириқ асосида ўрганиб чиқилган ва у функционал ва техник жиҳатдан…

Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 32 йиллиги муносабати билан “Заковат” ННТ томонидан вазирлик ва идоралар ўртасида ўтказилган Мустақиллик кубоги

9 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 32 йиллиги муносабати билан “Заковат” ННТ томонидан вазирлик ва идоралар ўртасида ўтказилган Мустақиллик кубогида Ўзбекистон Республикаси Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси ходимларидан иборат жамоа ҳам иштирок этди. Илк бор ўтказилган Мустақиллик кубогида  элликка яқин жамоа қатнашиб, жамоалар ўртасида Қўмита жамоаси фахрли 4-ўринни эгаллади.

Халқаро ҳамкорлик

Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси раҳбарияти бошчилигидаги делегация Корея Республикаси пойтахти Сеул шаҳрида бўлиб ўтаётган Жанубий-Шарқий Осиё давлатлари Ассотсиатсияси, МДҲ давлатлари рақобат органлари, Корея Республикаси Адолатли савдо комиссиясининг 1-чи Саммити ҳамда 12-чи Сеул Халқаро рақобат Форумида иштирок этмоқда. Ушбу нуфузли халқаро тадбир доирасида, бугун, 2023-йил 7-сентябр куни Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини…