Ромитандаги тўқимачилик корхонасида минг нафар аёл ишли бўлди
Шавкат Мирзиёев Ромитан туманидаги “WBM Romitex” корхонаси фаолияти билан танишди. Бу корхона миқёси жиҳатидан ҳам, салоҳияти жиҳатидан ҳам улкан. Лойиҳа қиймати 93 миллион доллардан зиёд. Унинг жами ҳудуди 20, ишлаб чиқариш майдони 7 гектар. Туркия ва Германиядан илғор ускуналар келтириб ўрнатилган. Шу тариқа, йилига 25 минг тонна ип-калава тайёрлаш қуввати ва 1000 та иш ўрни яратилган.…