Ўзбекистон ва Қирғизистон Президентлари икки томонлама ҳамкорликнинг долзарб масалалари юзасидан фикр алмашдилар

24 июль куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Қирғиз Республикаси Президенти Садир Жапаров билан телефон орқали мулоқоти бўлиб ўтди. Қирғизистон етакчиси давлатимиз раҳбарини таваллуд куни билан самимий табриклаб, Ўзбекистонга тинчлик-осойишталик, равнақ ва барқарор тараққиёт тилади. Суҳбатда Ўзбекистон билан Қирғизистон ўртасидаги яхши қўшничилик ва кенг қамровли стратегик шериклик муносабатларини янада мустаҳкамлашнинг долзарб масалалари кўриб чиқилди. Саноат,…

Ўзбекистон Президенти Тожикистон Президенти билан икки томонлама муносабатларнинг долзарб масалаларини муҳокама қилди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Тожикистон Республикаси Президенти Эмомали Раҳмон билан 24 июль куни бўлиб ўтган телефон орқали мулоқотида Ўзбекистон-Тожикистон стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини янада мустаҳкамлашнинг долзарб масалалари муҳокама қилинди. Суҳбат аввалида Тожикистон етакчиси давлатимиз раҳбарини туғилган куни билан самимий табриклаб, биродар Ўзбекистон халқига тинчлик-осойишталик, фаровонлик ва равнақ тилади. Бўлажак олий даражадаги тадбирларга тайёргарлик…

Ўзбекистон ва Туркманистон Президентлари амалий ҳамкорликни ривожлантириш масалаларини муҳокама қилдилар

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Туркманистон Президенти Сердар Бердимуҳамедов билан 24 июль куни ўтказилган телефон орқали мулоқотида Ўзбекистон-Туркманистон амалий ҳамкорлигини янада ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди. Туркманистон Президенти давлатимиз раҳбарини таваллуд куни билан дилдан қутлаб, унга мустаҳкам соғлик ва катта муваффақиятлар, қардош Ўзбекистон халқига фаровонлик ва равнақ тилади. Суҳбатда ўзаро савдони кўпайтириш ва иқтисодиётнинг устувор тармоқларида,…

Туркманистон етакчиси Ўзбекистон Президентини туғилган куни билан самимий табриклади

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 24 июль куни Туркман халқининг миллий етакчиси, Туркманистон Халқ Маслаҳати Раиси Гурбангули Бердимуҳамедов билан телефон орқали мулоқот қилди. Суҳбат аввалида Туркманистон етакчиси давлатимиз раҳбарини таваллуд куни билан самимий қутлаб, қардош Ўзбекистон халқига тинчлик-осойишталик, фаровонлик ва равнақ тилади. Ўзбекистон билан Туркманистон ўртасидаги дўстлик, яхши қўшничилик ва стратегик шериклик муносабатларини янада мустаҳкамлаш…

Президент: Ҳар бир инсонга муносиб шароит яратиш мақсадимиз ва бурчимиз

Президент Шавкат Мирзиёев Тошкент шаҳри Олмазор туманидаги Хастимом маҳалласида бўлди. Бу ерда 1 минг 500 нафардан зиёд аҳоли яшайди. Уларнинг кўпчилиги ҳунармандчилик ва савдо билан шуғулланади. Давлатимиз раҳбари хонадонлардаги шароитларни кириб кўрди, аҳоли вакиллари билан суҳбатлашди. Нуронийлар маҳалладаги турмуш тарзи, ёшларнинг касб-кори ҳақида сўзлаб беришди. Юртимизга тинчлик-осойишталик, хонадонларга файзу барака тилаб дуо қилинди. Маълумки, мамлакатимизнинг барча…

Тошкент шаҳри туманларидаги долзарб вазифалар кўрсатиб ўтилди

Давлатимиз раҳбари 2019 йилда Чилонзор туманига ташрифи чоғида «Ориент керамик» корхонасини бориб кўрган, унинг фаолиятини кенгайтириш муҳимлигини айтган эди. Шундан сўнг Сергели тумани ҳудудида яна бир завод қурилиб, хориждан илғор технология келтириб ўрнатилди. Корхона шу йил июнь ойида фаолият бошлаб, 450 киши иш билан таъминланди. Президент Шавкат Мирзиёев унинг иш жараёни билан танишиб, маҳсулотлар сифатини…

Президент пойтахтимиздаги йирик ишлаб чиқариш корхонасида бўлди

Президент Шавкат Мирзиёев 21 июль куни Тошкентнинг Сергели туманидаги “Alutex” корхонаси фаолияти билан танишди. Мамлакатимизда муқобил энергетикани ривожлантиришга катта эътибор қаратилмоқда. Хусусан, қуёш панеллари ўрнатиш бўйича кенг кўламли ишлар бошланган. Бу алюмин профилларга талабни оширмоқда. Жорий йил май ойида “Alutex” масъулияти чекланган жамияти томонидан ойна ва қуёш панеллари учун профиллар тайёрлаш лойиҳаси ишга туширилди. Бу…

Президент Тошкентдаги инфратузилма лойиҳаларини кўздан кечирди

Президент Шавкат Мирзиёев 20 июль куни Тошкент шаҳридаги бунёдкорлик ишлари билан танишди. Сўнгги йилларда Tashkent city мажмуасида улкан иншоотлар барпо этилди. Айни пайтда унинг “Пахтакор” метро бекати тарафида йирик савдо маркази қурилмоқда. Давлатимиз раҳбари бу ерда бўлиб, пиёдалар ва автомобиллар учун шароитларни кўздан кечирди. Келгусида ҳаракат янада кўпайишини инобатга олиб, Ботир Зокиров ва Навоий кўчалари…

Қўмита раиси Ш.Шарахметов бошчилигидаги ишчи гуруҳ Наманган вилоятининг Давлатобод, Тўрақўрғон туманларида…

Қўмита раиси Ш.Шарахметов бошчилигидаги ишчи гуруҳ Наманган вилоятининг Давлатобод, Тўрақўрғон туманларида ўрганишлар амалга оширмоқда. “20 минг тадбиркор – 500 минг малакали мутахассис” дастури доирасида кўплаб корхоналар фаолияти билан танишилиб, муаммо ва таклифлар ўрганилиб, тадбиркорлар билан мулоқот ўтказилди. Тўрақўрғон туманидаги “Oqtosh tekstil” МЧЖ ва “Runnam tekstil” МЧЖ, Давлатобод туманидаги ‘‘Tekstil Libos” МЧЖ, “Botir Muxammadali” ҳамда “Nafis…