18 май – Халқаро музейлар куни

Мазкур сана муносабати билан Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қоʻмитасининг бир гуруҳ ходимлари иштирокида “Ғалаба боғи ёдгорлик мажмуаси\~ҳамда “Шон-шараф музейи”га саёҳат ташкил қилинди. Жумладан, ташриф давомида музейда ўзбек халқининг Иккинчи жаҳон уруши йилларидаги шонли тарихи, халқимизнинг қаҳрамонлиги, фронт ва фронт ортидаги мардона меҳнати ҳақида мажмуадаги экспонатлар орқали танишишга муяссар бўлишди. Музейга бўлган саёҳат…

“Ғалаба боғи ёдгорлик мажмуаси ҳамда “Шон-шараф музейи”га саёҳат ташкил қилинди.

Мазкур сана муносабати билан Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитасининг бир гуруҳ ходимлари иштирокида“Ғалаба боғи ёдгорлик мажмуаси ҳамда “Шон-шараф музейи”га саёҳат ташкил қилинди. Жумладан, ташриф давомида музейда ўзбек халқининг Иккинчи жаҳон уруши йилларидаги тарихи, халқимизнинг қаҳрамонлиги, фронт ва фронт ортидаги мардона меҳнати ҳақида мажмуадаги экспонатлар орқали танишишга муяссар бўлишди.    

Ўзбекистон Президенти қўшма корхоналарни ишга туширди ва Хитой ишбилармон доираларининг етакчи вакиллари билан учрашди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Хитойга давлат ташрифи иккинчи куни доирасида қатор ишбилармонлик тадбирлари бўлиб ўтди. Давлатимиз раҳбари ХХР Давлат кенгаши Бош вазири ўринбосари Хэ Лифэн ҳамроҳлигида шу кунларда Сиань шаҳрида ўтаётган Ўзбекистон-Хитой ҳамкорлиги кўргазмасига ташриф буюрди. Делегациялар икки мамлакатнинг саноат, инфратузилмани ривожлантириш, қишлоқ хўжалиги, фан, таълим ва инновациялар соҳаларидаги кооперациясига бағишланган стендларни кўздан кечирди.…

Ўзбекистон Президенти минтақавий ҳамкорликни янада кенгайтиришга қаратилган муҳим ташаббусларни илгари сурди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 19 май куни Сиань шаҳрида “Марказий Осиё – Хитой” биринчи саммитида иштирок этди. Хитой Халқ Республикаси раҳбари Си Цзиньпин раислигида ўтган тадбирда Қозоғистон Республикаси Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев, Қирғиз Республикаси Президенти Садир Жапаров, Тожикистон Республикаси Президенти Эмомали Раҳмон ва Туркманистон Президенти Сердар Бердимуҳамедов ҳам қатнашди. Кун тартибига мувофиқ, Марказий Осиё мамлакатлари…