Деҳқон бозорларида арзонлаштирилган савдо ярмаркалари давом этмоқда

Бугунги кунда оммавий ахборот воситаларида айрим турдаги қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари нархлари ошганлиги кенг муҳокамага сабаб бўлмоқда. Хусусан, деҳқон бозорларда пиёзнинг нархи 10 минг сўм, картошка 7 минг сўм ва сабзи 5 500 сўм эканлиги қайд этилган. Шу билан бир вақтда республика бўйича деҳқон бозорлар ҳудудида ташкил этилган арзонлаштирилган савдо ярмаркалари давом этмоқда. Бу эса аҳолининг қишлоқ…