Сўнгги йилларда мамлакатимизда коррупция ҳолатларини олдини олиш ва унга қарши курашиш, давлат ва жамият қурилишининг барча соҳаларида коррупциоген омилларга чек қўйишга қаратилган кенг кўламли ислоҳотлар изчил амалга оширилмоқда. Давлат органлари зиммасидаги вазифа ва функцияларни бажаришда юзага келадиган коррупцияга оид хавф-хатарларни баҳолаш тизимини такомиллаштириш ҳамда давлат хизматига ҳалоллик стандартларини жорий этиш бўйича ишлар олиб борилмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 27 майдаги ПФ-5729-сонли Фармони ижросини таъминлаш мақсадида, Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитасининг 2019 йил 5 июлдаги 68-П-сонли буйруғи билан коррупцияга қарши курашиш соҳасидаги масалалар Қўмитанинг Монополияга қарши комплаенс тизимини жорий этиш бошқармасига юклатилган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 9 январдаги “Жамиятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтириш тизимини тубдан такомиллаштириш тўғрисида”ги ПФ-5618-сон Фармони, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 2 февралдаги «Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг қоидаларини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-2752-сон қарори ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 27.05.2019 йилдаги «Коррупцияга қарши курашиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-5729-сон Фармони ижросини таъминлаш мақсадида Қўмитанинг 30.08.2019 йилдаги 96-П-сонли буйруғи билан Қўмита тизимида коррупцияга қарши ички Комиссия тузилган.
“Ҳаракатлар стратегияси”, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикасида коррупцияга қарши курашиш тизимини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 2020 йил 29 июндаги ПФ-6013-сонли Фармони, шунингдек, бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ҳамда дастурий ҳужжатларидаги ўзаро муштарак мақсад ва вазифаларга асосланиб, Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга қарши курашиш агентлиги ҳамда Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитаси ўртасида ўзаро ҳамкорлик тўғрисидаги Мeморандум имзоланган.
Шу билан бирга, тизим ходимларининг Коррупцияга қарши курашиш бўйича Ички назорат қоидалари ва Қўмита тизимида коррупция хавфига энг кўп мойил бўлган фаолият йўналишлари ва лавозимлари рўйхати шакллантирилган ва тегишли буйруқ билан тасдиқланган.
Бундан ташқари, Қўмитанинг 15.12.2020 йилдаги 164 к-ЛС-сон буйруғига асосан Қўмита ва Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги ўртасида «Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитаси тизимидаги вакант лавозимларга ишга қабул қилиш учун танлов асосида саралаб олиш тўғрисидаги Тартиб» тасдиқланган ҳамда 2021 йил
1 январдан бошлаб мавжуд вакант лавозимларга ходимларни очиқ танлов асосида ишга қабул қилиш амалиёти жорий этилган.
Ўз навбатида, Қўмита тизимида коррупцияга қарши курашиш самарадорлигини тубдан ошириш, бу борада белгиланган вазифалар коррупция ҳолатларининг сабаб ва шарт-шароитларини аниқлаш, уларни бартараф этишнинг таъсирчан тизимини яратиш мақсадида, Қўмитанинг 21.05.2021 йилдаги «Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитаси марказий аппарати тузилмасига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида» 72-ШТ-сон буйруғига асосан Қўмита марказий аппарати тузилмасида Ички аудит, коррупцияга қарши комплаенс ва ҳуқуқни қўллаш амалиётини ўрганиш бошқармаси ташкил этилган бўлиб, бошқарманинг Низоми ва ходимлар лавозим йўриқномаси тасдиқланган.
Шу билан бирга, ҳуқуқбузарликлар ва уларга шароит яратувчи омиллар ҳақидаги хабарлар, коррупцияга оид ҳуқуқбузарликларни аниқлаш ва ўз вақтида олдини олиш мақсадида Монополияга қарши курашиш қўмитаси тизимида коррупцияга қарши курашиш масалалари бўйича “ишонч телефони” (71-207-49-00) фаолияти йўлга қўйилган ва низоми тасдиқланган. Ушбу низомда “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”, “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги қонунларига мувофиқ аризаларни қабул қилиш, Қўмита тизимидаги коррупция билан боғлиқ шикоятлар кўриб чиқиш тартиби белгиланган. Қўмитада коррупцияга қарши курашишга оид аноним шикоятлар учун алоҳида электрон почта (acc@antimon.gov.uz) ҳамда @ACRUantic_bot телеграм канали яратилиб, ўз фаолиятини белгиланган тартибда олиб бормоқда. Шу билан бирга, Қўмитанинг “Facebook”даги расмий саҳифасида коррупцияга қарши курашишга оид материаллар жойлаштириб борилади.
Қўмитанинг тегишли буйруғига асосан Қўмита ва унинг таркибий тузилмаларида манфаатлар тўқнашувини бошқаришни такомиллаштириш тўғрисидаги Низоми, Қўмитанинг коррупцияга қарши курашиш Сиёсати, ходимларнинг коррупциявий хатти-ҳаракатлари, одоб-ахлоқ қоидаларини бузиш ҳолатлари устидан хизмат текширувлари ўтказиш бўйича Регламенти, ишга қабул қилинаётган номзодларни текшириш Йўриқномалари тасдиқланган. хавф-хатарларни баҳолаш услубиёти, контрагентларни ўрганишга оид йўриқнома, алоқа каналлари орқали коррупциявий хатти-ҳаракатлар ва манфаатлар тўқнашуви тўғрисида келиб тушган хабарларни қабул қилиш ва кўриб чиқиш регламентлари ишлаб чиқилган ва тасдиқланган.
Шунингдек, бугунги кунда Коррупцияга қарши курашиш агентлиги томонидан ишлаб чиқилган БМТ ТДнинг «Ўзбекистонда самарали, ҳисоб берувчи ва шаффоф бошқарув институтлари орқали коррупцияга қарши курашиш» лойиҳаси билан биргаликда ИСО 37001:2016 коррупцияга қарши стандартидан келиб чиқиб, коррупцияга қарши ички назорат тизимини жорий этувчи тавсиявий ҳужжатлар тўпламидан фойдаланган ҳолда Қўмита тизимида коррупциявий хавф-хатарларни баҳолаш Услубиёти, контрагентларни ўрганишга оид йўриқнома, алоқа каналлари орқали коррупциявий хатти-ҳаракатлар ва манфаатлар тўқнашуви тўғрисида келиб тушган хабарларни қабул қилиш ва кўриб чиқиш регламентлари ишлаб чиқилган ва тизимга мутаносиб равишда татбиқ этиш бўйича ишлар олиб борилмоқда.
Монополияга қарши курашиш қўмитаси коррупцияга қарши курашиш соҳасида самарали ишларни амалга оширилиши натижасида, 2022 йил давомида соҳада коррупция ҳолатлари юз бермади.
2.Ички аудит.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 27 августдаги “Давлат молиявий назорати тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-6300-сон Фармони ижросини таъминлаш, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 15 майдаги “Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитаси фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 402-сон Қарори билан тасдиқланган Низом талаблари асосида ҳамда соҳани тартибга солувчи бошқа норматив ҳужжатлар ижроси бўйича ҳудудий бошқармалар фаолияти самарадорлиги, молия-хўжалик фаолиятини текшириш мақсадида, ўтказилган хавф-хатарлар таҳлилига асосан Қўмита томонидан 2022 йилда Қўмитанинг Андижон, Қашқадарё, Сирдарё ва Сурхондарё вилоятларида ички аудит тадбирлар ўтказилиши режалаштирилган ва ўрнатилган тартибда мазкур режа Ҳисоб Палатаси билан келишилган. Режага асосан Қўмитанинг Андижон, Қашқадарё, Сирдарё ва Сурхондарё вилоятлари ҳудудий бошқармасида фаолияти самарадорлиги, молия-хўжалик фаолияти бўйича текширишлар ўтказилган ва бир қатор камчиликлар аниқланган. Аниқланган камчиликлар бўйича масъул шахсларга нисбатан тегишли чоралар кўрилган бўлиб, келгусида бундай камчиликларга йўл қўймасликлари бўйича кўрсатмалар берилган.
Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 30 декабрдаги ПҚ-73-сон қарорнинг 7-иловасига мувофиқ, Қўмитага 13 та биринчи даражали бюджет маблағларини тақсимловчиларнинг 2022 — 2024 йиллар учун бюджет маблағларидан фойдаланиш билан боғлиқ мақсадли индикаторлари тасдиқланган.
Унга мувофиқ, Қўмитага Тадбиркорлар ва истеъмолчиларга товар ва молия бозорларига кириш учун тенг шароитларни таъминлаш ва рақобат чекланишининг олдини олиш ва уларнинг манфаатларини ҳимоя қилишни назарда тутувчи 4 та йўналишдан иборат Якуний натижа кўрсаткичлари ва 9 та йўналишдан иборат Бевосита (тўғридан-тўғри) натижа кўрсаткичлари тасдиқланган.
Юқоридаги қарорга асосан Монополияга қарши курашиш қўмитаси томонидан ривожланиш дастурининг 2022 йилда эришиладиган якуний натижа кўрсаткичлари режасига асосан Қўмита ҳамда ҳудудий бошқармалар томонидан амалга оширилган ишлар ва уларнинг натижалари бўйича маълумотлар тайёрланиб ҳар чоракда мунтазам равишда Олий Мажлис ва ҳукуматга тақдим этилади.
3.Ҳуқуқни қўллаш амалиёти.
Қўмита Ҳайъатининг 2021 йил 29 ноябрдаги 51-05 ҚР-сонли қарорига асосан Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитасида Қўмита тизимидаги махсус комиссиялар томонидан кўриб чиқилган ишлар устидан қилинган шикоятларни кўриб чиқиш бўйича Аппеляция кенгаши тузилиб, унинг таркиби ва регламенти тасдиқланди ва ўрнатилган тартибда иш фаолиятини олиб бормоқда.
Бундан ташқари, Коррупцияга қарши курашиш бўйича республика идоралараро комиссияси топшириғига асосан, Қўмита томонидан ишлаб чиқилаётган қонун ва меъёрий ҳужжатлар лойиҳалари коррупцияга қарши экспертизадан ўтказиш учун мунтазам равишда Адлия вазирлигига юборилмоқда.
Шунингдек, Қўмита фаолиятининг очиқлигини, шаффофлигини ва жамоатчилик муҳокамасини таъминлаш мақсадида Қўмита томонидан ишлаб чиқилаётган ҳар бир норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар www.regulation.gov.uz порталига жойлаштириб борилмоқда.