Ўзбекистон Республикаси Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитасида «Янги ҳаёт учун, Янги Ўзбекистон учун» шиори остида Ўзбекистон Республикаси давлат Мустақиллигининг 32 йиллигига бағишланган тадбир бўлиб ўтди.
Унда Қўмита раиси Ш.Шарахметов сўзга чиқиб, барча ходимларни байрам билан самимий табриклаб, эзгу тилаклар билдирди.
Шундан сўнг соҳада ўзига юклатилган вазифаларни аъло даражада масъулият билан бажариб, фаолиятида юқори самарадорликка эришаётган бир гуруҳ фаол ходимлар Қўмита раҳбарияти томонидан муносиб тақдирланди.