Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитасининг Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармаси томонидан ҳудудда доимий танлов (тендер) савдолари мониторинг қилиб борилади. Жорий йилнинг 8 ойи давомида, Тошкент шаҳридаги бюджет ва корпоратив буюртмачилар томонидан бошланғич нархи жами 2590,9 млрд. сўмлик 1974 та танлов (тендер) савдолари ўтказилган. Монополияга қарши курашиш қўмитасининг Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармаси томонидан ўтказилган ўрганишлар натижасида умумий бошланғич қиймати 107,12 млрд. сўмлик 156 та танлов (тендер) савдоларида “Давлат харидлари тўғрисида”ги ҳамда “Рақобат тўғрисида”ги қонун бузилиш ҳолатлари аниқланган.
Бундай қонун бузилиш ҳолатларига йўл қўйган 66-сонли имконияти чекланган болалар учун ихтисослаштирилган мактаби, Бектемир, Миробод, Яшнобод, Мирзо Улуғбек туман Мактабгача таълим бўлимлари, Яшнобод туман Халқ таълими бўлими, “Uzbekistan Airways Technics” МЧЖ, Р.Глийер номидаги республика ихтисослаштирилган мусиқа мактаби, “Ўзбекистон темир йўллари” AЖ “Кўприкқурилиш трести” УК қошидаги 13-Кўприк қурилиш отряди, Олмазор туман ҳокимлиги, Миробод туман Ободонлаштириш бошқармаси, “Тошкент иссиқлик маркази” ДУК Тошкент кўприклардан фойдаланиш унитар корхонаси, “Uz Chasys” МЧЖ, “Otel O’zbekiston” МЧЖ, Кўзи ожизлар мактаб-интернати, Тошкент вилояти ихтисослаштирилган соматика шифохонаси, Тошкент давлат Ўзбек тили ва адабиёти университети қошидаги академик лицейи ва бошқа 52 та ташкилотларга иш қўзғатилиб, тегишли кўрсатмалар берилган. 23 та харидлар буюртмачилар томонидан ихтиёрий равишда бекор қилинган, 81 та харидларда йўл қўйилган қонун бузилишлар юзасидан чора кўриш учун ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга маълумот киритилган.