Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитасига 2021 йил 1 январдан 31 декабрь кунига қадар жами 43892 та ёзма, электрон ва оғзаки мурожаатлар келиб тушган бўлиб, шундан 5694 та ёзма, 11286 та электрон (Виртуал қабулхона, веб-сайт ва электрон почта), 26912 та оғзаки (шахсий қабул, сайёр қабул, масъул ходимлар қабули ва ишонч телефон) мурожаатларни ташкил этди. Мазкур 43892 та мурожаатлардан 36526 та бевосита қўмитага келиб тушган бўлиб, жумладан 25898 та қаноатлантирилган, 9090 та тегишли тушунтириш берилган, 61 та кўрмасдан қолдирилган, 41 та рад этилган, 901 та Қўмита ваколатига кирмаганлиги сабабли кўриб чиқиш учун тегишли вазирлик ва идораларга юборилган ва қолган 535 та бугунги кунда ўрганиб чиқилмоқда, ҳамда 7366 та Виртуал қабулхона орқали келиб тушган бўлиб, жумладан 5226 та қаноатлантирилган, 1298 та тегишли тушунтириш берилган, 39 та кўрмасдан қолдирилган, 5 та рад этилган, 482 та тегишли вазирлик ва идораларга юборилган ва қолган 316 та бугунги кунда ўрганиб чиқилмоқда. Қўмитанинг Марказий аппаратига 2021 йил давомида жами 1994 та ёзма, электрон ва оғзаки мурожаатлар келиб тушган бўлиб, шундан 607 та ёзма,
979 та электрон (Виртуал қабулхона, веб-сайт ва электрон почта),
408та оғзаки (шахсий қабул, сайёр қабул, масъул ходимлар қабули ва ишонч телефон) мурожаатларни ташкил этди.
Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис палаталаридан
22 та, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясидан 2 та, Вазирлар Маҳкамасидан 41 та, бошқа ташкилотлар орқали тегишлилиги бўйича 150 та, бевосита жисмоний ва юридик шахслардан 406 та, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Виртуал қабулхонаси орқали 632 та, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш виртуал қабулхонаси орқали 66 та, Бош прокуратуранинг ишонч телефони орқали 13 та, Қўмитанинг www.antimon.gov.uz сайти орқали 45 та, Қўмитанинг info@antimon.gov.uz электрон манзили орқали 219 та, Қўмитанинг қисқа телефон рақами (+998712074800) орқали 117 та ва Қўмита раҳбариятининг шахсий қабуллари ҳамда сайёр қабуллари давомида 281 та мурожаатлари келиб тушди.
Қўмитанинг ҳудудий бошқармалари ва унинг тузилмаларига 2021 йил давомида жами 41898 та ёзма, электрон ва оғзаки мурожаатлар келиб тушган бўлиб, шундан 5087 та ёзма, 10307 та электрон (Виртуал қабулхона, веб-сайт ва электрон почта), 26504 та оғзаки (шахсий қабул, сайёр қабул, масъул ходимлар қабули ва ишонч телефон) мурожаатларни ташкил этди.
Қўмита ваколатига кирмайдиган мурожаатлар беш кунлик муддатда бошқа вазирлик ва идораларга тегишлилиги бўйича кўриб чиқиш учун юборилган ва бу ҳақда мурожаатчига маълум қилинган. Қўмитага келиб тушган мурожаатлар мазмунан ҳал этилиши белгиланган мурожаатлар бир ой муддат ичида, қўшимча ўрганиш талаб этилмайдиган мурожаатлар ўн беш кун муддатда кўриб чиқилмоқда ва бу ҳақда мурожаатчига ёзма равишда маълум қилинмоқда. Бир ой муддатдан ташқари қўшимча ўрганиш талаб этиладиган мурожаатларга ижрочи томонидан хизмат хати билан Қўмита раисига мурожаат этилиб, бу ҳақда мурожаатчига маълум қилинади. Қўмита томонидан мурожаатчиларга берилаётган жавоб хатларида мурожаатчиларнинг жавобдан норози бўлган тақдирда юқори турувчи органга мурожаат қилиши мумкинлиги тушунтирилади.
Қўмитанинг электрон ва ишонч телефони, қисқа рақами орқали келиб тушаётган мурожаатлар Қонунда белгиланган тартибда кўриб чиқилиб, мурожаатчига ўрнатилган тартибда жавоб хатлари юборилган.
Қўмитага келиб тушган мурожаатлар таҳлил қилинганда, жисмоний ва юридик шахслардан келиб тушаётган мурожаатларнинг асосий қисми “Рақобат тўғрисида”ги қонунчилик (рақобатни чекловчи харакатлар, монополист корхоналар билан боғлиқ), савдо, маиший ва қурилиш хизмати кўрсатиш, коммунал соҳа ва бошқа масалаларига тўғри келмоқда.
Бугунги кунда Қўмита раҳбариятининг ҳудудларда ўтказилаётган сайёр қабуллари давомида жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари жойида ҳал этилаётганлиги, мурожаатларнинг кескин камайшига олиб келмоқда. Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Ягона виртуал қабулхонаси такомиллаштирилиб, барча вазирлик ва идораларнинг виртуал қабулхоналари ушбу Президент виртуал қабулхонасига боғланган.
Ҳар чорак якунида мурожаатлар билан ишлаш натижаларини Қўмитанинг ижтимоий тармоқларидаги расмий саҳифалари “Facebook”, “Telegram” ҳамда “Биржа” газеталарида эълон қилинади.
Шу билан бирга, Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси томонидан ҳар чорак якунлари бўйича Монополияга қарши курашиш қўмитасида жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқилиши ҳолати юзасидан ўрганишлар ўтказилиб, Қўмита ҳайъати йиғилишларда ҳамда ҳафталик ишчи йиғилишларида мунтазам равишда танқидий муҳокама қилиниб, мурожаатларни ижросида масъулиятсизликка йўл қўйган маъсул раҳбар ва ходимларга нисбатан интизомий жазо чоралари қўлланилиб, тегишли зарур чора-тадбирлар кўриб борилмоқда.
Бу борада амалга оширилаётган ишлар давом эттирилиб, натижаси буйича белгиланган муддатларда маълумотлар киритиб борилади.