Ижтимоий тармоқлар орқали Тошкент шаҳрида иссиқлик та’миноти хизматлари кўрсатувчи ташкилотлар томонидан исте’молчиларга асоссиз қарздорликлар ҳисобланганлиги, “Veolia Energy Tashkent” МЧЖ ва “Тошиссиққуввати” ДУКлар юқоридаги ҳолатлар бўйича сансалорликка солаётганлиги юзасидан билдирилган ма’лумотлар бўйича Рақобатни ривожлантириш ва исте’молчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси қуйидагиларни ма’лум қилади:
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021-йил 22-сентабрдаги 594-сон қарорига асосан “Тошкент шаҳри иссиқлик та’миноти тизимини давлат-хусусий шериклик шартлари асосида модернизасия қилиш ва бошқарувга бериш” лойиҳаси доирасида “Veolia Energy Tashkent” махсус лойиҳа компанияси билан давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги битим тузилган.
Мазкур давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги битимга кўра давлат шериги сифатида Тошкент шаҳар ҳокимлиги белгиланган ва ушбу қарорга асосан ҳокимликка бир қатор бажарилиши мажбурий бўлган вазифалар белгиланган. Хусусан,
– “Тошиссиққуввати” ДУКнинг иссиқлик энергиясини ишлаб чиқариш, исте’молчиларга етказиб бериш, шу жумладан, иссиқлик тизимини эксплуататсия қилиш, исте’молчилар билан ҳисоб-китобларни амалга ошириш ва тўловларни ундириш бўйича вазифа ва функсияларини Махсус лойиҳа компаниясига ўтказиш, шунингдек, Битим амал қилиши даврида Махсус лойиҳа компаниясининг мустақил равишда фаолият юритилишини та’минлаш;
– ҳокимлик ҳузурида Лойиҳа учун юридик шахс мақомига эга бўлмаган “Марказлаштирилган иссиқлик тизими инфратузилмасини ривожлантириш жамғармаси” ташкил қилиниши;
– “Veolia Energy Tashkent” махсус лойиҳа компанияси томонидан исте’молчиларга етказиб берилган иссиқлик энергияси ва иссиқ сув учун тўловларнинг бир қисми Жамғармага ё‘налтирилиши;
– Жамғарманинг маблағлари “Тошиссиққуввати” ДУКнинг кредитор қарздорликларини қоплаш учун ё‘налтирилиши;
– Жамғарма маблағларидан самарали фойдаланишга мас’ул этиб Тошкент шаҳар ҳокими белгиланиши;
– Тошкент шаҳар ҳокимлиги, Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги билан биргаликда “Тошиссиққуввати” ДУКнинг дебиторлик қарзлари ундирилиши ва кредиторлик қарзлари қайтарилишини та’минлаш белгиланган.
Бироқ, Тошкент шаҳар ҳокимлиги, Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги томонидан Вазирлар Маҳкамаси қарорининг ижросини та’минлаш чорасини кўрмаганлиги оқибатида “Тошиссиққуввати” ДУК ва “Веолиа Энергй Ташкент” ўртасида ўзаро ҳисоб-китоб амалга оширилмаган.
“Тошиссиққуввати” ДУК томонидан қарор талабига амал қилмаган ҳолда исте’молчилар томонидан муддатида тўланмаган дебиторлик қарздорликларини ундириш ҳамда ортиқча тўланган тўловларни қайта-ҳисоб китоб қилиш чораларини кўрилаётганлиги, иссиқ сув ва иссиқлик та’миноти хизматлари тўловлари бўйича “Тошиссиққуввати” ДУК биллинг тизимини давом эттираётганлиги, айрим исте’молчилардан 2022-йил 4-чорагида ҳам тўловлар қабул қилинганлиги натижасида “Veolia Energy Tashkent” тўлов тизимида ушбу тўловлар акс этмаганлиги, қарздорликлар нотўғри кўрсатилганлиги оқибатида аҳолининг ҳақли э’тирозлари ва норозиликлари сони ортиб кетган.
Ўз навбатида, Қўмита томонидан, юқоридаги ҳолатлар юзасидан Тошкент шаҳар хокимлигига, Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлигига, “Тошиссиққуввати” ДУКга Вазирлар Маҳкамасининг 594-сон қарори талабларини бажариш чораларини кўриш юзасидан 2023-йил 27-апрел куни 2052/02-26-сонли кўрсатма хати юборилган.
Шу билан бирга, Қўмита томонидан “Veolia Energy Tashkent”га “Тошиссиққуввати” ДУК билан биргаликда исте’молчиларнинг ҳисоб рақамлари (абонент рақамлари) кесимида аниқ ва тушунарли ма’лумотлар базасини қайта кўриб чиқиш ва шакллантириш бўйича чоралар кўриш юзасидан огоҳлантирилган.
Қўмита огоҳлантиришига жавобан, “Veolia Energy Tashkent” МЧЖ 2023-йил 18-майдаги 16-07/1495-сонли хати орқали “Тошиссиққуввати” ДУК томонидан тақдим қилинган, исте’молчилар билан ҳисоб-китоблари бўйича ма’лумотлар, 2023-йил феврал, март ва апрел ойлари мобайнида исте’молчилар томонидан амалга оширилган тўловлар кўрсаткичларини исте’молчиларнинг шахсий ҳисоб рақами ма’лумотлар базасига киритиш чоралари кўрилаётганлиги ва ушбу ишларни 2023-йилнинг 20-май кунига қадар якунланишини ма’лум қилган бўлиб, ҳозирда ҳар бир исте’молчилар бўйича қарздорлик тўлиқ қайта кўриб чиқилмоқда.
Ўз навбатида, Қўмита ҳар бир исте’молчиларни иссиқлик та’миноти корхонаси билан асоссиз қарздорлик ҳисобланганлиги бўйича ҳуқуқларини ҳимоя қилинишини та’минлайди. Шу билан бирга, исте’молчиларнинг якка тартибдаги мурожаатларини кўриб чиқаётганлиги ва исте’молчилар муаммолар вужудга келганда Қўмитанинг 1159 қисқа рақамларига мурожаат қилишлари мумкинлигини, асоссиз қарздорликларни қайта-ҳисоб китоб қилиш ишлари назоратга олинганлигини ма’лум қилади.
Шу ўринда, Тошкент шаҳар ҳокимлиги ва Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги томонидан Вазирлар Маҳкамасининг 594-сонли қарорида белгиланган вазифаларни бажарилишини назоратга олишлари ҳамда қарор ижроси юзасидан мас’улларга тегишли чоралар кўрилиши лозим деб ҳисоблаймиз.
(Ма’лумот учун: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999-йил 12-январдаги Ижро интизомини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида 12-сон қарорининг 7-бандига асосан, Ўзбекистон Республикаси Прокуратурасига ижро интизомининг бузилиши ҳолларини ўз вақтида кўриб чиқиш ва улар юзасидан қонунда назарда тутилган чоралар кўриш, Президент фармонларини, республика Ҳукумати қарорлари ва топшириқларини бажаришга расмиятчилик билан ёндашишга ё‘л қўйган мансабдор шахсларни жиноий жавобгарликкача бўлган қаттиқ шахсий жавобгарликка тортиш вазифаси юклатилган).