Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 26 сентябрдаги тегишли баёнига асосан, жорий йилнинг 3-9 октябрь кунлари “Кексаларни эъзозлаш, уларга ҳурмат-эҳтиром кўрсатиш — халқимизга хос эзгу фазилат” ғояси остида мамлакатимизнинг барча ҳудудларида “Кексалар ҳафталиги” ўтказилиши режалаштирилган.
Шу муносабат билан Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитасининг Қашқадарё вилояти ҳудудий бошқармаси ташаббуси билан Қўмита тизимида узоқ йиллар давомида раҳбарлик лавозимларида фаолият олиб борган Рашитов Ориф Набиевич билан давра суҳбати ўтказилди.
Ҳар бир инсоннинг комил шахс бўлиб вояга етишида, етук касб эгаси бўлиб жамиятда ўз ўрнини топишида тажрибали ва етук мутахассисларнинг маслаҳат ва ўгитлари муҳимдир.