Жорий йил 22 май куни Наманган вилоятида 61 Халқаро гуллар фестивалининг очилиши бўлиб ўтди. Унда турли давлатлардан сайёҳлар иштирок этишди. Ушбу фестивалда Монополияга қарши курашиш қўмитаси ва Истеъмолчилар хуқуқларини ҳимоя қилиш агентлиги ходимлари ҳам иштирок этдилар.
Анъанага биноан, фестивал турли хил гуллар билан безатилган автомобилларнинг кенг қамровли паради билан очилди. Фестивалга келганлар фақат гулларнигина томоша қилмади. Улар учун вилоятда ўтказилаётган мода ҳафталиги доирасида Фарғона водийси модельерларининг кўргазмалари, турли концерт дастурлари, шунингдек, миллий мақомчилар ансамбллари ва рақс жамоалари чиқишлари намойиш этилди.