Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Монополияга қарши комплаенс тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида” 2021 йил 2 мартдаги 114-сон қарорига мувофиқ монополияга қарши комплаенс тизими жорий этилган давлат бошқаруви органлари ва хўжалик юритувчи субъектларда монополияга қарши комплаенс тизимини самарали жорий қилиш бўйича семинарлар ва амалий тренинглар ўтказиб келинмоқда.
Монополияга қарши курашиш қўмитасининг Навоий вилояти ҳудудий бошқармаси томонидан вилоятдаги монополияга қарши комплаенс тизими жорий этилган “Навоий КМК” АЖ, “Навоийазот” АЖ, “Қизилқумцемент”АЖ ва бошқа корхоналарнинг тизим фаолияти учун масъул бўлган ходимларига рақобат тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатлари талаблари мазмун-моҳиятини тушунтириш ва уларнинг соҳага оид билимларини ошириш мақсадида ўқув-семинари ташкил этилди. Ўқув-семинарда монополияга қарши комплаенс тизими ҳақида тушунча, асосий вазифалари ва мақсади ҳамда рақобатга зид хатти-ҳаракатлар амалга оширилишининг олдини олиш бўйича амалга оширилиши лозим бўлган амалий ишлар тақдимотлар асосида тушунтириб берилди.