Ўзбекистон Республикасининг Жаҳон савдо ташкилотига (ЖСТ) аъзо бўлиши жараёнида мазкур ташкилотга аъзо мамлакатлар билан икки ва кўп томонлама музокараларга республиканинг позицияси ва тегишли ҳужжатларини сифатли ва ўз вақтида тайёрлаш мақсадида жорий йилнинг 25-ноябрь кунида Қўмита биносида халқаро эксперт Виктор Крошет, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги вакили ҳамда Қўмита раиси ўринбосари Фаррух Карабаев, шунингдек Қўмита марказий аппарати таркибий бўлинмалари бошлиқлари иштирокида учрашув бўлиб ўтди.
Учрашув давомида томонлар ўртасида Ўзбекистонннинг ЖСТга қўшилиши бўйича Ишчи гуруҳининг навбатдаги 6-йиғилишига пухта тайёргарлик кўриш ҳамда ЖСТга аъзо бўлишга доир материаллар ҳамда ҳужжатларнинг Қўмита фаолиятига тегишли қисмлари бўйича тайёрланган таҳлилий маълумотлар, рақобатни таъминлашда давлат сиёсати, шунингдек, давлат иштирокидаги корхоналар сонини қисқартириш, юқори ликвидли ва монопол турдаги маҳсулотларни товар-хомашё биржасида сотиш механизмларини кенгайтиришга доир масалалар атрофлича муҳокама қилинди.