Сўнгги кунларда республиканинг барча ҳудудларида ҳаво ҳарорати кескин совуб кетиши шароитида аҳолига иссиқ сув, иссиқлик, газ ва электр энергияси етарли даражада ёки умуман етказиб берилмаётганлиги ҳолатлари юзага келмоқда.
Бундай об-ҳаво шароитида газ босими кескин пасайиши боис газ, электр ҳамда иссиқлик энергияси таъминоти корхоналари томонидан истеъмолчиларга белгиланган ҳажм ва сифат талабларига мувофиқ бўлмаган табиий газ, электр ва иссиқлик энергияси ҳамда иссиқ сув таъминоти етказиб бермаслик ҳолатлари мавжуд.
Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ва манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси томонидан маҳаллаларга чиққан ҳолда қуйидаги чоралар кўрилмоқда:
- Қўмита томонидан барча табиий газ, электр таъминоти ҳамда иссиқлик энергияси таъминоти корхоналари томонидан белгиланган ҳажм ва сифат талабларга мувофиқ бўлмаган хизматлар юзасидан тўловлар ундирмаслик бўйича огоҳлантиришлар берилган бўлиб, ижроси назорат қилинмоқда;
- Тошкент шаҳрида ва республикамизнинг барча ҳудудларида истеъмолчиларга табиий газ, электр ва иссиқлик энергиясини ҳамда иссиқ сув етказиб бериш ҳолатлари батафсил ўрганилиб, сифат кўрсаткичлари давлат стандартлари меъёрларига мувофиқ бўлмаган хизматлар кўрсатилганлик бўйича ҳар бир ҳолатлар алоҳида ўрганилади ва тўловларни қайта ҳисоб-китоб қилиш чоралари кўриб чиқилади;
- Табиий газ ва электр энергиясини тўлиқ ҳажмда етказиб берилмаслиги ёки сифат кўрсаткичлари давлат стандартларига мувофиқ бўлмаган тарзда етказиб берилиши оқибатида таъминотчи корхоналар томонидан етказилган зарарларни белгиланган тартибда қоплашни талаб қилиш бўйича истеъмолчиларни ҳуқуқлари ҳимоя қилинмоқда.
Юқорида келтирилганлардан келиб чиқиб, Тошкент шаҳри ва республикамиз ҳудудларида исътеъмолчиларга табиий газ, электр ва иссиқлик энергияси ҳамда иссиқ сув етказиб бериш ҳолатлари батафсил ўрганилиб, сифат кўрсаткичлари давлат стандартлари меъёрларига мувофиқ бўлмаган хизматлар кўрсатилганлиги ёки кўрсатмаганлик бўйича ҳар бир ҳолатлар алоҳида ўрганилади ва тўловларни қайта ҳисоб-китоб қилиб бериш чоралари кўрилади.
Ҳурматли истеъмолчилар!
Агарда сизга белгиланган ҳажм ва сифат талабларга мувофиқ бўлмаган табиий газ, электр ва иссиқлик энергияси ҳамда иссиқ сув учун таъминотчи корхоналар томонидан асоссиз тўлов талаби ёки қарздорлик ҳисобланиши ҳолатларига дуч келсангиз Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси ва унинг ҳудудий бошқармаларининг қуйидаги телефон рақамларига мурожаат қилишингиз сўралади.
Қорақалпоғистон Республикаси – (+998) 61-222-30-11
Андижон вилояти – (+998) 74-225-13-44
Бухоро вилояти – (+998) 65-221-59-36
Жиззах вилояти – (+998) 72- 226-11-09
Қашқадарё вилояти – (+998) 75-225-11-17
Навоий вилояти – (+998) 79-225-54-44
Наманган вилояти – (+998) 69-233-25-15
Самарқанд вилояти – (+998) 66-233-31-33
Сирдарё вилояти – (+998) 67-226-37-00
Сурхондарё вилояти – (+998) 76-223-39-57
Тошкент вилояти – (+998) 70-202-01-99
Фарғона вилояти – (+998) 73-244-66-26
Хоразм вилояти – (+998) 62-228-51-15
Тошкент шаҳри – (+998) 71-233-76-86
Эслатиб ўтамиз, “Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонунининг:
19-моддасида асосан ижрочи хизматлар кўрсатиш қоидаларида ёки шартномада белгиланган муддатда, ҳажмда ва сифатда хизмат кўрсатиши шартлиги;
20-моддасида ижрочи билан ҳар қандай истеъмолчи хизматнинг нуқсони туфайли етказилган зарар қопланишини талаб қилиш ҳуқуқига эгалиги;
21-моддасида ижрочи кўрсатилмаган хизматлар учун ҳақ олишга ҳақли эмаслиги бўйича талаблар белгиланган.
Шунингдек, Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 15 июлдаги 194-сонли қарори билан тасдиқланган Қоидага асосан истеъмолчига иссиқлик энергиясини етказиб бермаган ёки тўлиқ ҳажмда етказиб берилмаган ҳолларда тўлов миқдорини қайта ҳисоб-китоб қилиш белгиланган.
Шу билан бирга, Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 12 январдаги 22-сонли қарори билан тасдиқланган Қоидаларга асосан истеъмолчи электр энергияси тўлиқ ҳажмда етказиб берилмаслиги ёки сифат кўрсаткичлари давлат стандартларига мувофиқ бўлмаган электр энергияси етказиб берилиши оқибатида етказилган зарарларни, табиий газ узатиш тўхтатилиши натижасида вужудга келган зарарни қоплашни талаб этиш ҳуқуқига эга.