Бошқарманинг вазифалари ва функциялари
Қуйидагилар Бошқарманинг асосий вазифалари ҳисобланади:
ҳудудий бошқармалар ва идоравий мансуб ташкилотлар билан биргаликда қўмитага юкланган вазифалар ва функцияларнинг самарали бажарилишини таъминлаш;
монополияга қарши курашишни тартибга солиш ва рақобат муҳитини ривожлантириш соҳасида бошқармага тегишлилиги бўйича ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тадбирларини ташкил этиш ва уларда иштирок этиш;
монополияга қарши курашишни тартибга солиш ва рақобат муҳитини ривожлантириш соҳасида бошқармага тегишлилиги бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ишлаб чиқиш;
товар ва молия бозорларида рақобат муҳити ҳолатини тизимли таҳлил қилиш, «картель» келишувлари ва тил бириктириш, инсофсиз рақобатни аниқлаш ва уларга чек қўйиш;
савдоларни монополияга қарши тартибга солиш;
вазирлик ва идоралар, хўжалик юритувчи субъектларининг танлов (тендер) савдоларини ташкиллаштириши ва ўтказиши, ушбу идораларнинг товарлар, ишлар
ва хизматларни харид қилинишида рақобат соҳасидаги амалдаги қонунчиликка амал қилишини назорат қилиш;
хўжалик юритувчи субъектларни инсофсиз рақобатчилардан ўз ваколатлари доирасида ҳимоя қилади;
юридик шахснинг индивидуаллаштирилган воситаларига ва товарни индивидуаллаштириш воситаларига мутлақ ҳуқуқни сотиб олиш билан боғлиқ инсофсиз рақобат ҳолатларини аниқлайди.
Шунингдек, белгиланган тартибда қонунчиликка ва қўмита раҳбариятининг топшириқларига мувофиқ бошқа вазифаларни ҳам амалга оширади.
Қуйидагилар Бошқарманинг асосий функциялари ҳисобланади:
монополияга қарши курашишни тартибга солиш ва рақобатни ҳимоя қилишни янада такомиллаштириш йўналишида бошқармага тегишлилиги бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;
монополияга қарши курашишни тартибга солиш ва рақобат муҳитини ривожлантирш соҳасидаги бошқармага тегишлилиги бўйича илғор халқаро тажрибани тизимли ўрганиш ва жорий этиш;
вазирликлар ва идораларни жалб этган ҳолда товар ва молия бозорларида бошқармага тегишлилиги бўйича рақобат муҳитини янада такомиллаштиришга қаратилган стратегик дастурлар, «йўл хариталари» ва бошқа дастурий ҳужжатларни ишлаб чиқади;
монополияга қарши курашишни тартибга солиш ва рақобат муҳитини ривожлантириш соҳасида бошқармага тегишлилиги бўйича хорижий мамлакатларнинг монополияга қарши курашиш органлари ва халқаро ташкилотлар билан ҳар тарафлама ҳамкорликни ташкил қилиш;
«картел» келишувлари ва тил бириктиришларни аниқлаш ва уларга чек қўйиш чораларини кўриш;
«картель» келишувлар ва тил бириктиришлар каби рақобатга қарши ҳаракатларнинг мураккаб турларини аниқлаш ва уларга чек қўйиш масалаларида ҳуқуқ-тартибот органлари билан ўзаро ҳамкорлик қилиш;
юридик шахснинг индивидуаллаштирилган воситаларига ва товарни индивидуаллаштириш воситаларига мутлақ ҳуқуқни сотиб олиш билан боғлиқ инсофсиз рақобат ҳолатларини аниқлаш;
танлов (тендер) ўтказишда рақобат тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилиши устидан белгиланган тартибда назоратни амалга ошириш;
давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ҳамда маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан киритиладиган ва қабул қилинадиган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини бошқармага тегишлилиги бўйича рақобат муҳитига таъсири юзасидан экспертизадан ўтказади;
Жисмоний ва юридик шахсларнинг тендер (танлов) савдоларини ўтказишда давлат харидлари тўғрисидаги ва рақобат тўғрисидаги қонунчиликка риоя қилинмаслик қисми бўйича мурожаатларини кўриб чиқиш;
Давлат харидлари, давлат хусусий шериклик ва интеллектуал мулк бўйича меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари, тендер ҳужжатлар лойиҳаларига оид ҳужжатларни кўриб чиқиш ва келишиш;
Шунингдек, белгиланган тартибда қонунчиликка ва қўмита раҳбариятининг топшириқларига мувофиқ бошқа функцияларни ҳам амалга оширади.