Монополияга қарши курашиш қўмитасида АҚШ давлат ташкилотлари вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди. Унда Қўмита раиси Шохрух Шарахметов, раиснинг биринчи ўринбосари Асадулла Қаюмов ва Қўмитанинг бошқа масъуллари АҚШ давлат ташкилотлари вакиллари Товар биржалари бўйича комиссияси (CФТC) директорининг ўринбосари Кевин Пикколи, АҚШ Савдо вазирлигининг Тижорат ҳуқуқини ривожлантириш дастури (CЛДП) маслаҳатчиси Майкл Кофилд, АҚШ Савдо вазирлигининг Тижорат ҳуқуқини ривожлантириш дастури (CЛДП )халқаро дастурлар мутахассиси Томас Чой ҳамда Ўзбекистон республика товар-хомашё биржаси мутахассислари билан музокара ўтказилди.
Мазкур учрашувдан кўзланган асосий мақсад, замонавий биржа савдолари, механизмлари ва воситаларини жорий этиш, Товар-хом ашё биржаларида юқори ликвидли ва монопол турдаги товарларни сотиш жараёнларига бозор механизмларини жорий қилиш, товар хом-ашё биржа фаолиятини такомиллаштиришдир.