Мазкур сана муносабати билан Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қоʻмитасининг бир гуруҳ ходимлари иштирокида “Ғалаба боғи ёдгорлик мажмуаси\~ҳамда “Шон-шараф музейи”га саёҳат ташкил қилинди.
Жумладан, ташриф давомида музейда ўзбек халқининг Иккинчи жаҳон уруши йилларидаги шонли тарихи, халқимизнинг қаҳрамонлиги, фронт ва фронт ортидаги мардона меҳнати ҳақида мажмуадаги экспонатлар орқали танишишга муяссар бўлишди.
Музейга бўлган саёҳат Қўмита ходимларида катта таассурот қолдирди, бугунги тинчлик-осойишталик, мусаффо осмон ва фаровон ҳаёт қанчалик бебаҳо неъмат эканлигига яна бир бор шукрона келтиришди.