Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитасининг Товар-хом ашё биржаларини лицензиялаш ва харид тизимларни назорат қилиш бошқармаси томонидан Қўмитанинг ҳудудий органлари мутахассислари учун “Товар-хом ашё биржаларида юқори ликвидли ва монопол турдаги маҳсулотларни сотилишида қонунчилик ҳужжатлари талабларига риоя этилиши” тўғрисида Қўмита ҳудудий органлари мутахассислари учун ўқув семинар ўтказилди.
Семинарда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 18 мартдаги “Юқори ликвидли ва монопол товарларни сотиш жараёнларига бозор механизмларини жорий этишни давом эттириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 5031-сонли қарори, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 28 декабрдаги “Товар-хом ашё биржаларида фьючерс савдоларини жорий қилиш ҳамда маҳсулотларни автотранспортда ташиш хизматларининг электрон логистика савдо порталини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 777-сонли қарори ва Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 19 мартдаги 170-сонли қарори билан тасдиқланган Биржа савдоларида юқори ликвидли ва монопол турдаги маҳсулотларни сотиш тартиби тўғрисидаги Низомга киритилган ўзгартиришлар ҳамда бу борада Қўмитага берилган қўшимча ваколатлар мазмун-моҳияти юзасидан тушунтиришлар берилди.
Хусусан, биржа савдоларида нархлар манипуляцияси, маҳсулотларга бўлган талаб ва таклифларни сунъий ўзгариши, битимларни асоссиз бекор қилиниши ва бошқа салбий оқибатларни олдини олишга қаратилган қўшимча талаблар бўйича муҳокама ўтказилди.