Монополияга қарши курашиш қўмитасининг Тошкент вилояти ҳудудий бошқармасига Қибрай туманида фаолият юритувчи якка тартибдаги тадбиркор Aброр Халимов мурожаат қилган. У ўз мурожаатида Қибрай шаҳарчаси, Ғ.Ғулом МФЙ, A.Навоий кўчаси, 1а уйда жойлашган тижорат дўкони биноси “Тошкент ҳудудий електр тармоқлари” AЖ Қибрай ТЕТК ходимлари томонидан электр таъминотига ўзбошимчалик билан уланилган деб топилганлиги, натижада 272448-000063-сонли далолатнома расмийлаштирилиб, асоссиз 114 167 880 сўм миқдорида қарздорлик ҳисобланганлиги ҳақида айтиб ўтган.
Монополияга қарши курашиш қўмитасининг Тошкент вилояти ҳудудий бошқармаси томонидан мурожаат жойига чиқиб ўрганилди. Ўрганиш жараёнида “Тошкент ҲЕТК” AЖ билан тадбиркор ўртасида юридик ва жисмоний шахсларни электр тармоғига улаш бўйича 2019-йил 8-октабрда 2444-1089-сонли шартнома расмийлаштирилган. Ушбу шартномага асосан тадбиркор Aброр Халимов томонидан тўлов амалга оширилганлиги, шунингдек, электр енергиясини ҳисобга олиш тизимини пломбалаш ва электр таъминоти шартномасини тузиш бўйича my.gov.uz сайти орқали 28.10.2019-йилда 13784051-сонли ариза берилганлиги аниқланди.
Юқоридаги ҳолатда Aброр Халимов томонидан электр тармоқларига уланиш учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 31.03.2018-йилдаги 256-сонли қарор билан тасдиқланган, муҳандислик-коммуникация тармоқларига уланиш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентларини тасдиқлаш тўғрисидаги қарор талаблари доирасида ишлар амалга оширилган. Бироқ, “Toshkent HETK” AЖ масъулларининг белгиланган муддатларда ҳисоблагични пломбалаш ҳамда электр таъминоти шартномасини ўз вақтида расмийлаштирмаган.
Монополияга қарши курашиш қўмитасининг Тошкент вилояти ҳудудий бошқармаси томонидан «Тошкент ҳудудий электр тармоқлари” AЖга нисбатан иш қўзғатилиб, махсус комиссия қарорига асосан Ўзбекистон Республикасининг “Табиий монополиялар тўғрисида”ги Қонуннинг 16-моддаси биринчи қисми учинчи хатбошиси талаблари бузилган деб топилган ҳамда тадбиркорга асоссиз ҳисобланган жами 114 167 880 сўм қарздорликни ҳисобдан чиқариш бўйича кўрсатма берилган. Кўрсатма ижроси бажарилиб, асоссиз ҳисобланган жами 114 167 880 сўм қарздорлик ҳисобдан чиқарилган.