Ижтимоий тармоқ орқали “Шуманай туман йўллардан фойдаланиш” ДМ (Буюрмачи) томонидан бошланғич нархи 343,8 млн. сўмлик юк ташиш хизмати бўйича ўтказилган танловда манфаатлар тўқнашуви аломатлари бўлиши мумкинлиги” бўйича мурожаат қолдирилган.
Жумладан, катта эҳтимол билан танлов ғолиби ва захира ғолиби битта “IP” манзилидан ҳужжатларни тақдим этганлиги, иштирокчилар тартибсиз (асоссиз) баҳоланганлиги ҳамда танлов ғолиби ва захира ғолиби аксарият ҳужжатларни бир кўринишда бўлган бланкаларда тақдим этганлиги кўрсатилган.
Ўрганиш давомида Буюртмачи томонидан 2024 йил 11 сентябрь куни “etender.uzex.uz” махсус ахборот портали орқали 386398-сонли лот рақами билан ўтказилган ушбу танловда 3 та талабгорлар яъни, “Mega-Trans-2022” МЧЖ (337,9 млн.сўм), “Kungrad Avto-Road” МЧЖ (342,5 млн.сўм) ва “Amudarya Cargo Transportation Service” МЧЖ (297,0 млн.сўм) томонидан таклиф ҳужжатлари тақдим қилинганлиги ва “Mega-Trans-2022” МЧЖ 337,9 млн.сўмлик таклиф нархи билан танлов ғолиби деб топилганлиги кузатилди.
Очиқ маълумотларга асосан “Шуманай туман йўллардан фойдаланиш” ДМ томонидан юк ташиш хизмати бўйича ўтказилган танлов баённомаси бекор қилинганлиги ва ғолиб ташкилот билан шартнома тузиш рад этилганлиги маълум бўлди.