Расмий муносабат
Ижтимоий тармоқлар орқали фуқаро “Texnomart” савдо тармоғида эълон қилинган акция бўйича мижозлар савдо тармоғида ташриф буюрганда товарлар қолмаганлиги рўкач қилинаётгани тўғрисида фуқаронинг мурожаати қолдирилган.
Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси мазкур мурожаат юзасидан қуйидагиларни маълум қилади.
Қўмита мурожаатда қайд этилган ҳолатларни “Texnomart” МЧЖ жалб қилган ҳолда ўрганиб чиқди. Мазкур акция доирасида мижозлар талаблари қондирилиб, мижозлар танловига кўра товарларни харид қилишганлиги жамият томонидан маълум қилинган ҳамда мижозлар товарларни харид қилганлигини акс этувчи фотосуратлар тақдим этилган.




